Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

“Бунёдкор” футбол академиясида “1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан яна бир хайрли тадбир ўтказилди News

“Бунёдкор” футбол академиясида “1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан яна бир хайрли тадбир ўтказилди

Tags :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби таъсисчиси «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ташаббуси, «Бунёдкор» футбол таклифига кўра, пойтахтимиздаги 30-сонли болалар уйи тарбияланувчилари меҳмонимизга айланди.

Тадбирдан мурод байрам муносабати билан кўнгли ярим болаларнинг кайфиятини кўтариш ва уларнинг орасидан иқтидорларни танлаб олиб катта ҳаётга «Бунёдкор» орқали қадам қўйишини таъминлаш эди. Тадбирда меҳмонларимиз учун бир қатор спорт ўйинлари ташкил қилинди. Хусусан, болалар шаҳмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, футбол, қувноқ эстафета баҳсларида беллашишди. Албатта бу спорт баҳслари турлари айнан кимнидир ғалаба қозониши учун эмас, балки фестивал кўринишида ўтказилди. Бемалол таъкидлаш мумкинки, меҳмонимиз бўлган меҳрибончилик уйи тарбияланувчилари учун кун ажойиб руҳ ва кайфиятда ўтди.

Спорт тадбирлари якунига етгач, болаларга «Бунёдкор» футбол клуби таъсисчиси, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан ажратилган эсдалик совғалари топширилди. Совғаларни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосари Усмонов Беҳзод Бобурович ва «Бунёдкор» футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев топширди. 

Спорт тадбирлари якунига етганидан кейин ҳам байрам давом этди. Ўзбекона урф-одатларга кўра меҳмонларимиз бир пиёла чойга таклиф қилинди ва албатта миллий таом палов тарқатилди. Тушликдан сўнг меҳмонларимиз учун «Бунёдкор» академияси ва стадиони бўйлаб саёҳат уюштирилди. Болалар академиямизда тенгқурларига яратилган шароитлар билан танишди. Сўнг меҳмонларимиз «Бунёдкор» стадионига ташриф буюриб, пойтахтимиз кўрки бўлган ўйингоҳни яқиндан томоша қилишди. Эсдалик учун суратларга тушишди ва шу тариқа байрам ҳақиқий байрамона кайфиятда якунланди. Зеро, мазкур ташаббус ва таклифнинг асосий мақсади ҳам шу эди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика