Latest news

20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  456 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  59 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   2 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  6 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  5 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  54 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  3 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  2

“Бунёдкор” ФКга янги президент тайинланди News

“Бунёдкор” ФКга янги президент тайинланди

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳибларида янги раҳбар: Алимов Бедил Хондамирович клуб президенти этиб тайинланди.
“Бунёдкор” футбол клуби ОАЖ Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бунгача клуб президенти сифатида ишлаб келган Жўраев Тўлаган Тошпўлатович бошқа ишга ўтганлиги сабабли у ўз лавозимидан озод этилди. Кузатув кенгаши аъзолари унга жамоанинг ички ва халқаро мусобақалардаги муваффақиятларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

“Бунёдкор”нинг янги президенти этиб “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Алимов Бедил Хондамирович тайинланди.

Кузатув кенгаши аъзолари йиғилишидан сўнг “Бунёдкор”нинг янги раҳбари клубнинг расмий сайти учун эксклюзим интервью берди.

- Бедил Хондамирович, Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган “Бунёдкор” ФК президенти этиб тайинланганингиз билан табриклаймиз!
- Катта раҳмат!

- “Бунёдкор” ФК президенти сифатида қандай мақсад ва вазифаларни ҳал қилишингиз керак?
- Ҳукуматимиз мутасаддилари миллионлар ўйинини янада ривожлантириш учун катта эътибор қаратяпти. Муҳтарам президентимизнинг футболни ривожлантиришга оид қарорларини амалда бажарилиши учун “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси “Бунёдкор” ФКни моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, клуб тузилмасидаги барча ёш тоифадаги жамоаларнинг мавсумга пухта тайёрланиши ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлашга масъулмиз. “Ўзбекнефтегаз” МХК раиси Шокир Файзуллаевнинг клуб номига юборган янги йил табригида жамоамиз олдига қўйилган мақсад ва вазифалар айтиб ўтилган. Унга кўра, клуб қошидаги футбол мактабимизда олиб борилаётган ишни юксак савияга олиб чиқиш, ёшларимиз кичик олтин медалларни муносиб ҳимоя қилиши ва жангавор ўринбосарларни тайёрлаб бериши, асосий жамоа эса Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги ғолибликни қайтариши, шунингдек Осиё Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритиши ва шу орқали клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Буларни бажариш учун қандай машаққат талаб этилишини тушунаман. Бироқ бизнинг жамоа ушбу вазифаларни ўз кучи билан енгиб ўтишга қодир. Бизда тажрибали мутахассислар, таснифи юқори бўлган ходимлар, жамоа учун жон куйдирадиган футболчилар бор. “Бунёдкор” замонавий инфратузилма, моддий-техника базаси каби жаҳон талабларига жавоб берадиган шароитларга эга. Биз клубнинг мақсадлари амалга ошиши учун ҳар томонлама кўмак берамиз.

- Келгуси ишларингизга омад ва зафарлар тилаймиз!
- Ҳамкасбларимиз билан “Бунёдкор”ни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш ва шу орқали юртимиз футбол мухлисларини хушнуд этиш учун ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика