Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди News

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Клуб доим раҳбарият эътиборида.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев клуб академиясида бугунги кунда ёш футболчилар учун мавжуд шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида, 29 апрель куни жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Куннинг иккинчи қисмига тўғри келган ушбу тадбир икки қисмдан иборат бўлди.

 



Клуб президенти, даставвал, Суперлиганинг 6-туридаги “Олимпик” билан учрашувга тайёргарлик кўраётган асосий жамоа аъзолари билан учрашди.

- Биринчи навбатда, барчангизни ва умуман бутун халқимизни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик, оилангизга тинчлик-тотувлик тилайман!

Мана, мавсумнинг дастлабки икки ойи ортда қолди. Жамоамиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигада муносиб қатнашиб келмоқда. Академиямиздан етишиб чиқишган бир қанча ёш футболчилар ижросидаги дадил ўйинлар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Асосийси, жамоада жипслик бор. Бу мени хурсанд қилмоқда. Бироқ натижалар янада яхши кўриниш олиши учун, биз футболчи-мураббийларимизга бундан-да кенгроқ ва қулай шароитлар яратиб беришимиз даркор. Ўйлайманки, жамоада ҳозирда муаммолар йўқ. Агар бўлса, бемалол муҳокама қилишимиз мумкин. Мен сизлар билан шунчаки кўришгани келганим йўқ. Мабодо ишга тўсқинлик қилаётган баъзи муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ечимларини кўриб чиқамиз, - деди асосий жамоа билан учрашув вақтида Меҳриддин Абдуллаев.



Шундан сўнг бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ва жамоа сардори Давронжон Эргашев сўз олишди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан уларга барча шароитлар ўз вақтида муҳайё этиб берилаётганини, клубда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлашди. 



Клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мавжуд шароитларни яна бир бор кўздан кечириб чиқиб, уларни янада яхшилаш бўйича вазифа берилди. 

- Меҳриддин Раззоқович, аввало, бизни ҳар вақт яқиндан қўллаб-қувватлаб турганингиз учун Сизга катта раҳмат айтамиз. Албатта, иш унумимизни янада оширамиз. Олдимизда турган барча масалаларни ижобий ҳал қилиб, юклатилган вазифа ва талаб этиладиган натижаларга эришиш учун жамоамиз борки имкониятларни ишга солади, - дея, ўз фикрларини ифода этди Мирзаев. 

- Клубнинг энг катта раҳбари биз билан олдинлари бу даражада кўришмасди. Меҳриддин Раззоқович, ҳозирда Сиз бизнинг аҳволимиздан, жамоа билан юзма-юз учрашиб, бевосита суҳбатлашиб, мунтазам тарзда хабар олиб турибсиз. Бу ҳол бизга янада қўшимча куч бермоқда, футболчиларнинг ғайрат-шижоатини янада оширмоқда. Бу учун биз ҳаммамиз Сиздан жудаям миннатдормиз, - деб, қўшимча қилди асосий дарвозабон Суҳроб Султонов.


Клуб президенти ташрифининг иккинчи қисми “Бунёдкор” академиясидаги шароитларни ўрганишга қаратилди. Меҳриддин Абдуллаев ёш чарм тўп иқтидорлари учун академияда мавжуд барча имкониятлар билан танишди. Ҳар бир объект – ётоқхона, ўқув хоналари, спорт ва тренажёр заллари, ошхона, тиббий марказ, бассейн ва бошқа иншоотларни кўздан кечирди. Ётоқхонада истиқомат қилаётган ёш ўйинчиларимиз билан бевосита суҳбатда бўлди. Ёрқин келажакка интилиб, улар тинимсиз меҳнат қилишлари зарурлигини айтди. Бу борада ўсмирларимизга ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Тез кунларда мавжуд шароитларни янада яхшилаш, аниқ амалий ишлар орқали спортчиларнинг бемалол ва эмин-эркин машғулот ўтказишлари, таълим олишлари, истиқомат қилишлари учун бўлган ҳамда бошқа маиший шарт-шароитларни ҳозиргидан-да юқори савияга кўтариш зарурлиги бўйича клуб раҳбариятига қатор топшириқлар берди. 


- Биз энг катта урғуни доимо ёшларни тарбиялашга беришимиз лозим. Бу, биринчи галда, бутун мамлакатимиз, ҳукуматимиз сиёсати. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда энг катта эътиборни ёшлар таълим-тарбиясига қаратмоқда. Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз. Шу боис ҳамиша академия ҳақида қайғуришимиз керак. Агар иш яхши ҳамда замонавий талаблар даражасида олиб борилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини яқин орада Европа майдонларида кўришимиз ҳеч гап эмас. Ушбу тамойилни ҳар доим устувор ҳисоблашимиз лозим. Ва бу тўғри йўл, ишонч билан айтаманки, келгусида албатта ўз мевасини беради, - деди ташриф сўнггида “Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика