Latest news

23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" (матнли трансляция)  14 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  9 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  11 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба News

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба

Кеча “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтган меҳмонда ҳаракат қилган “Бунёдкор” ишончли тарзда рақибни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бош мураббий Сергей Лушан учрашувнинг дастлабки дақиқалардан бошлаб 1996 йилда таваллуд топган мудофаа чизиғи вакили Акрамжон Комиловга ишонч билдирди. Чап қанотда ҳужумкор ҳимоячи сифатида тўп тепган Комилов бутун ўйин давомида ўзидан яхши таассурот қолирди. Шунингдек, иккинчи бўлим ўрталарида яна бир ёш ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов майдонга туширилди. 17 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ўзининг чиройли ҳаракатлари ва яхши ҳислатлари билан ажралиб турди. Қолаверса, сўнгги ўйинларда олдинги чизиқда тез-тез кўриниш бераётган Темур Аюпов ҳам “Олмалиқ”қа қарши баҳсда тўп тепди. 1990 йилда таваллуд топган япониялик Сато Минори ҳам илк борада асосий таркиб билан тўлиқ ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, асосан ёшлар ҳисобига “Бунёдкор” ушбу мавсумдаги энг йирик ғалабасини сафарда қўлга киритди. “Бунёдкор” жорий мавсумда ҳозирча рақибларни тўртта тўп фарқи билан ютмаганди.

“Олмалиқ”қа қарши баҳсда “Бунёдкор” жамоасининг ўртача ёши 26,2ни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича “қалдирғочлар” ушбу мавсумдаги энг ёш кўрсаткичларини қайд этишди. Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор”нинг ички мусобақалардаги ўртача ёшлари кўрсатиб ўтилган.

Сана

Мусобақа

“Бунёдкор”

ўртача ёши

Рақиб

ўртача ёши

Учрашув

15.03.2014 Олий лига 28,1 27,2 “Бунёдкор” – “Қизилқум” 2:1
23.03.2014 Олий лига 28,9 25,3 “Машъал” – “Бунёдкор” 0:2
27.03.2014 Олий лига 27,5 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 1:1
06.04.2014 Олий лига 28,2 27,5 “Динамо” – “Бунёдкор” 0:2
11.04.2014 Олий лига 28 27,2 “Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1
28.04.2014 Олий лига 26,7 27,9 “Бухоро” – “Бунёдкор” 1:1
02.05.2014 Олий лига 26,8 26,1 “Бунёдкор” – “Навбаҳор” 3:0
19.05.2014 Олий лига 27,8 28,3 “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
23.05.2014 Олий лига 27,9 24,7 “Бунёдкор” – “Металлург” 2:0
01.06.2014 Олий лига 28,9 22,8 “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 0:2
05.06.2014 Олий лига 28,8 26,4 “Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:1
10.06.2014 Ўзб.кубоги 27,6 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
14.06.2014 Олий лига 27,7 27,3 “Бунёдкор” – “Андижон” 2:0
18.06.2014 Ўзб.кубоги 26,2 27,1 “Олмалиқ” – “Бунёдкор” 0:4
Жами  . 27,8 26,4  .


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика