Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

“Бунёдкор” “Эмирейтс” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда News

“Бунёдкор” “Эмирейтс” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

“Бунёдкор” ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўйиб келади.

Мурод Алиев клуб Бош директори лавозимида иш бошлагач, биринчи навбатда Академия фаолияти ислоҳ қилинишига жиддий эътибор қаратди. Мураббийлар малакасини ошириш, ёш иқтидорли ўйинчиларга алоҳида урғу бериб, уларни бош жамоа машғулотларида иштирок этишини тизимли равишда таъминлаш йўлга қўйилди.

Куни кеча “Бунёдкор” футбол клуби Бош директор ўринбосари Зокиржон Холиқов БАА давлатига сафар уюштириб, “Эмирейтс” футбол клуби ва Академиясининг фаолияти билан яқиндан танишди ва расмийлар билан учрашди. Айтиш керакки, “Эмирейтс” БАА Про лигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибини жаҳон футбол юлдузи Андреас Иньеста билан кучайтирди. Ҳали ҳам майдонда жавлон ураётган испаниялик юлдуз дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўз футбол Академиясига асос солган.

Зокиржон Холиқов “Эмирейтс” футбол клуби директорлар кенгаши раиси Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран ва Андреас Иньеста билан самимий руҳда ўтган учрашувда Академиялар фаолияти, иш тизими ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, “Бунёдкор” Академияси жамоаларини БААда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши тўғрисида сўз борди. Жумладан, БАА давлатида ўтказиладиган болалар турнирларида иштирок этадиган “Бунёдкор” Академияси жамоалари учун “Эмирейтс” футбол клуби томонидан барча шароитлар яратиб берилади. Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран “Бунёдкор” ҳақида етарлича маълумотга эга эканлигини таъкидлаб, ўзбекистонлик футболчиларга ҳурмати баланд эканлигини маълум қилди. Хусусан, ўз вақтида “Бунёдкор” ва “Эмирейтс” футбол клубида тўп сурган Жасур Ҳасановни “бизники” дер экан, нафақат Академия жамоаларига, балки бош жамоамиз БААда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказса, моддий манфаатларсиз клубга тегишли майдонлардан фойдаланишига рухсат берилишини билдирди.

Суҳбат давомида жаноб Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран, албатта тез орада Ўзбекистонга ташриф буюришини ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби билан яқиндан танишишини таъкидлади.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика