Latest news

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  76 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  5 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

“Бунёдкор” Доҳада News

“Бунёдкор” Доҳада

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби делегацияси Тошкент-Дубай-Доҳа йўналиши бўйича парвозни амалга ошириб, тўққиз соат деганда Қатар пойтахтига етиб келди.
“Қалдирғочлар” Доҳадаги “InterContinental Doha” меҳмонхонасига жойлашишди.

Сергей Лушан Қатарга 17 нафар футболчини олиб келган. Булар: дарвозабонлар – Акбар Тўреав ва Муроджон Зухуров, ҳимоячилар – Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Обид Жўрабоев, ярим ҳимоячилар – Шакер Зуаги, Самир Бекрич, Минори Сато, Сардор Собирхўжаев, Мирзохид Ғофуров, ҳужумчилар – Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Сардор Рашидов, Вохид Шодиев, Темур Аюпов.

Таркибга назар ташлар эканмиз, бир қатор йўқотишлар борлигини кўришимиз мумкин. Масалан, марказий ҳимоячи Иван Милошевич машғулотлар пайтида жароҳат орттириб олган бўлса, Отабек Шукуров, Акрамжон Комилов, Элдор Шомуродов сингари асосий таркибга номзод футболчилар ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб туришибди. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи Жавлон Иброхимов жароҳатидан сўнг ҳамон тикланиш машқларини бажармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида соат 18:30да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика