Latest news

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  5 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  20 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  11 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

“Бунёдкор” дарвозабонлар учун очиқ машғулот ўтказди News

“Бунёдкор” дарвозабонлар учун очиқ машғулот ўтказди

Tags :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси – “Дарвозабон – ярим жамоа!” шиори остида очиқ машғулот ўтказди.


Унда асосий жамоа дарвозабонлари мураббийи Абдусаттор Раҳимовдан тортиб то академияда тарбия топаётган энг ёш посбонгача жами 35та дарвозабон қатнашди. Тадбир “Бунёдкор”нинг асосий стадионида қарийб икки соатга яқин давом этди. Унда дарвозабонлар бу амплуа вакилларининг машғулотлар жараёнидаги ҳаракатлари нақадар машаққатли эканлигини амалда намойиш этиб беришди.

Очиқ машғулотни кузатиб борган “Бунёдкор” ФК Бош директори Бахтиёр Бобоев ва футбол мактаби директори Сергей Лушчаннинг тадбир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр БОБОЕВ (“Бунёдкор” ФК бош директори):
- Бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ушбу амплуага бўлган қизиқишни янада кучайтиришдир. Мана кўриб турганингиздек, футбол мактабимизда тарбия топаётган ёш посбонлар Павел Бугало, Муроджон Зуҳуров, Акбар Тўраев сингари дарвозабонлар билан бирга шуғулланишиб, ўз тажриба захираларини бойитиб боришмоқда. Ўйлайманки, бугунги тадбир ёш дарвозабонларимиз учун фойдали бўлди.


Сергей ЛУШЧАН (“Бунёдкор” футбол мактаби директори):
- Биласизми, кейинги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонда хорижлик дарвозабонлар лимити олиб ташланади. Шундай экан, дарвозабон амплуасига бўлган қизиқишни янада оширишимиз, ҳозирда дарвозабон сифатида шуғулланаётганларга ўз эътиборимизни кучайтиришимиз керак. Бугунги очиқ машғулотни ташкил этиб, “Бунёдкор” футбол мактабида шуғулланаётган ёш дарвозабонларга хурсандчилик улашдик, деб ўйлайман. Чунки Бугало, Зуҳуров ва Тўраев сингари дарвозабонлар билан бир сафда ҳамма ҳам машғулот ўтказишни истайди.

“Дарвозабон – ярим жамоа!” деб номланган очиқ машғулот ФОТОЖАМЛАНМАси билан танишишингиз мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика