Latest news

10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  1 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  8 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  14 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  3 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди News

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди

"Бунёдкор" ва Иван Бошкович ўртасидаги ҳолат тинч йўл билан ҳал этилди, дея хабар берди ЎзПФЛ.

28 январь куни "Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Лигага мурожаат қилиб, у ва клуб ўртасида 2022 йилнинг 27 декабрь куни имзоланган ҳамда қўшимчалар киритилган меҳнат шартномаси бир ой ичида мусобақа ўтказувчи ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилганди. 

Бу билан "Бунёдкор" футбол клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.2-бандини бузган. Шундан келиб чиқиб, Лига ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширганди. Мазкур масала бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади. 

Унга қадар эса клуб ва бош мураббий ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Жараён Лига офисида баёнлаштирилган бўлиб, унга кўра "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро шартнома асосида барча молиявий мажбуриятларни бажарди ҳамда Бошкович билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Эндиликда "Бунёдкор" ЎФА қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади. Шундан кейин клуб янги бош мураббийни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика