Latest news

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  53 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

"Бунёдкор": Болалар футболи. 2-босқич. 7-тур News

"Бунёдкор": Болалар футболи. 2-босқич. 7-тур

Tags :  Бунёдкор
27 сентябрь, якшанба куни футбол клублари тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.

Чемпионлик учун  асосий давогарлардан ҳисобланган “Бунёдкор-А” сафарда БЎСМ-16 меҳмони бўлди. “Бунёдкор-Б” эса ўз майдонида СМИ-1ни қабул қилди.

7-турдан ўрин олган учрашувлардан фақатгина “Бунёдкор-Б”нинг 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоаси беллашуви бошқа кунга қолдирилди.

БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  5:0  (2005 й)   
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  1:0  (2004 й)
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  2:2  (2003 й)
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  1:2  (2002 й)
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  0:0  (2001 й)
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  1:3  (2000 й)
БЎСМ-16 – “Бунёдкор-А”  2:4  (1999-98 йй.)

“Бунёдкор-А” 7 учрашувдан 3тасида ғалаба қозонди. Иккита дуранг ва шунча мағлубият қайд этди. Ушбу қарама-қаршиликларда мезбонлар 8, “қалдирғочлар” 11 очко ишлашди. Тўплар фарқи – 12:9, БЎСМ-16 фойдасига.

“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  1:0  (2005 й)
“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  8:0  (2004 й)
“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  4:0  (2003 й)
“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  1:0  (2002 й)
“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  1:0  (2001 й)
“Бунёдкор-Б” – СМИ-1  2:1  (1999-98 йй.)

7-турда “Бунёдкор-Б”нинг барча ёш тоифасидаги жамоалари зафар қучишди. Эътиборга молик томони спорт мактаби интернатининг фақатгина 1999-98 йилларда таваллуд топган жамоаси “қалдирғочлар” дарвозасига бир марта гол ура олди ҳолос. Қолган ўйинларда бунёдкорчилар ишончли ҳаракат қилиб, рақибларини катта устунлик билан таслим этишди. Ушбу қарама-қаршиликларда мезбонлар юз фоизли натижа қайд этишиб, 18 очко ишлаб олишди. Тўплар фарқи – 17:1, “қалдирғочлар” фойдасига.

Шу билан иккинчи босқичнинг биринчи давраси якунланди. 8-тур учрашувлари 4 ноябрда ўтказилади. Унда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилаётган “А” ва “Б” жамоаларимиз ўзаро тўқнаш келишади. Ўйиннинг расмий мезбони “Бунёдкор-Б”.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика