Latest news

20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  11 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  10 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6

"Бунёдкор" БААда Москванинг "Динамо" клуби билан ўйнайди News

"Бунёдкор" БААда Москванинг "Динамо" клуби билан ўйнайди

Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрининг хабарига кўра Москванинг "Динамо" клуби январь ойида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
16-28 январь кунлари "Динамо" БААда йиғин ўтказади. Россия клуби у ерда учта назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.

22 январь куни Дан Петреску шогирдлари Даниянинг "Брондбю" клуби билан куч синашишади. 25 январда эса рақиб Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби бўлади. Учинчи рақиб номи ҳозирча номаълум.

"Бунёдкор" 2013 йилнинг 6-16 январь кунлари БААда йиғин ўтказганди. "Қалдирғочлар" у ерда Саудия Арабистони чемпионати иштирокчиси “Ал-Таавон” (2:1) ва Украинанинг “Металлист” (1:3) клублари билан назорат учрашувларини ташкил этганди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 2014 йил БААдаги йиғинни қачон ўтказишлари ҳозирча аниқ эмас.

Бундан ташқари "Динамо" Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказган.

"Динамо" Россия премьер-лигасининг 19та туридан сўнг 35 очко тўплаб қишки танаффусга 4-ўринда чиқиб кетди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика