Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  8 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Бунёдкор" БАА клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолади News

"Бунёдкор" БАА клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

«Бунёдкор» футбол клуби БААнинг «Банияс» жамоаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

«Бунёдкор» футбол клуби барча йўналишларда кенг кўламда иш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Академия фаолиятининг кенгайиши, турли ҳудудларда филиалларни очилиши, яқиндагина ОФК томонидан академияга «икки юлдуз академия» мақоми берилиши, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар сўзимизга исбот бўла олади. Клуб доирасида олиб борилаётган ислоҳатлар кенгаймоқда. Куни кеча клуб мутасаддилари БААга сафар уюштириб, «Банияс» жамоаси раҳбарлари билан учрашди.

Аввало «Банияс» клуби ҳақида маълумот берсак. Бу жамоа нафақат футбол, балки спортнинг бошқа турларига ҳам ихтисослашган клуб ҳисобланади. 1982 йил ташкил топган «Банияс» қошида футболдан ташқари волейбол, баскетбол, гандбол жамоалари бор. БААнинг юқори лигасида иштирок этадиган клуб уй учрашувларини 10 минг мухлисни сиғдирадиган «Банияс» стадионида ўтказади. Лекин клуб директорлар кенгашини бу қониқтирмагани сабабли жамоа учун спорт шаҳарчасини қуриш режалаштирилган. Аниқроғи, қурилиш ишлари бошланиб бўлган. Спорт шаҳарчасида жамоа учун барча шароитлар муҳайё қилинади. Хусусан, катта-кичик машғулот майдончалари, спортнинг турли йўналишлари учун ёпиқ зал, қолаверса, сузиш ҳавзаси, ўқув-машғулот базаси, меҳмонхона, савдо марказлари қурилиши ҳам режадан ўрин олган. Қисқача айтганда, умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур шаҳарчада барча истаганингизни топасиз. Аҳамиятлиси, барча маблағ клуб томонидан ажратилмоқда. Қурилиш ишларига дунёнинг турли бурчакларидан ўз ишининг энг кучли мутахассислари жалб қилинган. 

Иккала жамоа расмийларининг учрашувидан асосий мақсад клублар ўртасида барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, буни ҳужжатларда расмийлаштириш эди. Тадбирда «Банияс»нинг директорлар кенгаши раиси доктор Аҳмад Носир Ал Раиси бошчилигидаги кенгаш аъзолари ҳамда «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев, бош ҳисобчи Бекзод Эгамов, молия менежери Шомурод Исроилов, маркетинг бўлими ходими Шуҳрат Турдиев иштирок этди.

Музокараларга кўра, иккала клубнинг академия жамоалари БАА ҳамда Ўзбекистонда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши, мураббийларнинг малака ошириши, шунингдек, аёллар ҳамда асосий таркибнинг ўртоқлик ўйинлари, маркетинг бўлимларининг ҳамкорликлари бўйича келишувга эришилди.

«Барчамизга маълумки, «Банияс» нафақат БААда, балки Осиёда ҳам таниқли жамоалардан бири. Бу жамоа Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентга ташриф буюрган, ўзбек мухлисларига яхши таниш. Шунингдек, «Бунёдкор» ҳам Чемпионлар лигасининг доимий иштирокчиларидан бири, қитъада ўз ўрни ва нуфузига эга. Ўйлайманки, Осиёдаги таниқли иккала клубнинг халқаро келишуви томонлар учун фойдали ва самарали бўлади», дея фикр билдирди «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев.


Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, «Банияс» футбол клуби раҳбарларини Тошкентга ташриф буюриши март ойига режалаштирилган. Меҳмонлар «Бунёдкор» стадиони, академияси, инфраструктураси билан яқиндан танишади. Шундан сўнг томонлар меморандумнинг амалий босқичига ўтишади. Ўзаро келишувлар ҳаётга татбиқ қилинади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика