Latest news

00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  4 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  16 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3

“Бунёдкор” аъзолари Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашув ўтказди News

“Бунёдкор” аъзолари Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашув ўтказди

Бугун “Бунёдкор” жамоаси расмийлари, мураббий ва футболчилари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюрди.

Талабалар билан учрашув ўтказилди. Даставвал талабаларга “Бунёдкор” жамоаси ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Талабалар клубнинг тарихидан тортиб, бугунги кунигача бўлган барча маълумотлардан воқиф бўлишди. Бош мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Учрашув якунида институт билан “Бунёдкор” футбол клубининг ўзаро ҳамкорлиги шу билан тўхтаб қолмаслиги айтилди ва ўзаро режалар муҳокама қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби институт музейи учун бир қатор эсталиклар тақдим қилди. Хусусан, футболчиларнинг дастхати туширилган тўп, шарф, футболка ва шу каби сувенирлар.

Маълум бўлишича, институт талабаларидан иборат жамоа шаҳардаги олийгоҳ жамоалари орасида етакчиларидан бири экан. Айнан талабаларнинг илтимос-таклифига кўра, “Бунёдкор” билан институт жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши келишиб олинди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика