Latest news

14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  1 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  1 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  5 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  6 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  8

“Бунёдкор-А”нинг ички дербидаги устунлиги News

“Бунёдкор-А”нинг ички дербидаги устунлиги

Футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Бу турда “Бунёдкор” академиясининг икки жамоаси ўзаро куч синашди. “Ички дерби”да турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг умумий тўплар нисбати 20:3 га тенг бўлди ва унда “Бунёдкор-А” вакиллари умумий устунликни қўлга киритдилар.

1:2 (2003 йил)
Даслабки ўйинда жамоаларнинг энг кичик гуруҳлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйиннинг бошланиши тенг курашлар остида кечди. Вақт ўтиши билан икки жамоада ҳам голли вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимда “Бунёдкор-Б” тартибли ўйин намойиш этиб битта гол киритишга муваффақ бўлди. Бироқ бу устунликни иккинчи бўлимда сақлаб қололмади. Мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган “Бунёдкор-А” футболчилари иккинчи бўлим бошиданоқ шиддатни оширишди ва якунда битта тўп фарқи билан ғалабани илиб кетишди.

0:4 (2002 йил)
“Бунёдкор-А”нинг шу ёш тоифасидаги жамоаси турнир бошиданоқ мусобақа фоворити сифатида эътироф этиб келинади. Бу бежизга эмас, албатта. 2002 йилда туғилган тарбияланувчилар халқаро майдон тажрибасига эга ва жаҳон ареналарида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Бу муваффақиятлар Тошкент биринчилигида ҳам давом эттирилиб, жамоа охирги икки ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган ҳолда рақиб посбонларини 26 (!) бор ранжитишга эришди. Шу жиҳатларнинг ўзиёқ бу ўйин ҳам “Бунёдкор-А” устунлигида ўтишидан дарак берарди. Тахмин ўзини оқлади ва жамоа вакиллари ўз тенгдошларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

0:2 (2001 йил)
Яна бир қизиқарли учрашувни 2001 йил тарбияланувчилари тақдим этишди. Бу ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди ва унда вазиятлардан самарали фойдалана олган номинал меҳмон мақомидаги “Бунёдкор-А” вакиллари устунликка эришишди. Учрашувда стандарт вазиятлар муҳим ўрин тутди. Негаки ўйиндаги икки гол ҳам айнан бурчак тўпидан сўнг дарвозалардан жой олди.

0:2 (2000 йил)
“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этиб, бу гал ҳам жамоа “Бунёдкор-Б”ни таслим этди. Танланган тактика ўз самарасини бериб, жамоа ҳужумда бехато ҳаракат қилди. Тинимсиз ҳужумлар бесамар кетмади ва якунда “Бунёдкор-А” ишончли ғалабани қўлга киритди.

0:5 (1999 йил)
“Бунёдкор-А”нинг ҳақиқий устунлигини жамоанинг катта ёш тоифасидаги тарбияланувчилари намойиш этиб беришди. Дастлаб 1999 йилда туғилган болалар баҳсида “Бунёдкор-А” ҳужум чизиғини тўхтатиб қолишни имкони бўлмади. Ҳар икки қанотдан уюштирилган тинимсиз хавфли ҳужумлар рақиб ҳимоясини тўхтовсиз тарзда саросимада тутиб турди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди ва “Бунёдкор-Б” ўз дарвозасидан учта гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлим ҳам “Бунёдкор-А” устунлигида ўтди ва жамоа яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

2:5 (1998 йил)
Куннинг охирги ўйинида ҳам “Бунёдкор-А” ўз устунлигини намойиш этди. Бошқа ўйинлардан фарқли равишда бу учрашувда “Бунёдкор-Б” ҳам икки бор рақиб посбонини доғда қолдиришга эришди. Бироқ бу икки гол рақибни “уйғотиш”га хизмат қилди, холос. “Бунёдкор-А” кетма-кет беш бор гол киритиб ғалабани ўз ҳисобига расмийлаштирди. Шу тариқа, “Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги жамоалари “Бунёдкор-Б” устидан ишончли ва керакли ғалабаларни қўлга киритишди.

Биринчиликнинг 22-тур ўйинлари 21 сентябрь куни бўлиб ўтади. Академиямиз жамоалари ҳам ўз ўйинларини шу куни ўтказишади. “Бунёдкор-А” ўз майдонида “Локомотив” вакилларини қабул қилса, “Бунёдкор-Б” сафарда “Спартак” меҳмони бўлади. Вакилларимизга бу ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Санжар Исматов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика