Latest news

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

"Бунёдкор" – "Ал Шабаб". Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

"Бунёдкор" – "Ал Шабаб". Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёкдор" - "Ал Шабаб" учрашуви бўлиб ўтади.

ОФК бу ўйинга кореялик Ким Донг Жинни бош ҳакам этиб тайинлади. Биз бу ҳакам ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

БУНЁДКОР – АЛ ШАБАБ
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
1973 йилда туғилган ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги 11та ўйинда ишлаган. 7тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир учрашувда дуранг қайд этилган. Ким Донг Жин бошқарган учта учрашувда жамоаларимиз имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.

ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.

Ўтган мавсумда Ким Донг Жин клубларимиз иштирокидаги иккита ўйинда ишлаганди. "Бунёдкор" Тошкентда Эроннинг "Персеполис" клубига ютқазиб қўйганди (0:1). "Локомотив" эса ўз уйида "Ал Садд"ни тор-мор этганди - 5:0.   

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика