Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

"Бунёдкор" академиясида ўйин ё ўтказманг, ё ОАВга йўл очинг! News

"Бунёдкор" академиясида ўйин ё ўтказманг, ё ОАВга йўл очинг!

Ўзбекистонда нечта стадион бўлса, бирортасида "Бунёдкор" стадионидагига ўхшаш муаммо йўқ.

Асосий таркиб ўйинлари, яъни "Бунёдкор" жамоасининг олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ ўйинларига муаммо йўқ.
Аммо академия, ўринбосарлар, ПФЛ кубоги, олий лига жамоаларининг машғулотларини кириб кўришнинг умуман иложи йўқ. Ўринбосарлар ўйини ПФЛ қонунига кўра мухлислар учун ҳам очиқ бўлиши керак аслида. ПФЛ доирасидаги бирорта ўйин ёпиқ ҳолатда ўтказилиши мумкин эмас, агарки ПФЛнинг ўзи буни тақиқламаса.

Қўлингизда ҳужжатингиз бўлса-да, "Бунёдкор"нинг ўйини бўлмаган ўйинларга ҳам бир нечта қўнғироқлар орқали амал-тақал қилиб ўйинга кирасиз. Сал бўшроқ бўлсангиз, жетонингизни ташлаб уйингизга кетаверасиз. Футбол ким учун, мухлис учун! Мухлисга ким етказади? ОАВ! Шундай экан, нега биз сарсон-саргардон бўлишимиз керак? Нега болалар футболини ёритишга ҳаққимиз йўқ?

"Бунёдкор" жамоаси билан анчадан бери ҳамкорлик қиламиз. Бирон марта уларга нисбатан асоссиз мақола ёзмаганмиз. Шундай экан, мазкур масаланинг ҳам кўриб чиқилишини илтимос қиламиз. Футбол аввало мухлис учун, мухлисга эса хабарларни БИЗ етказамиз!

ОАВ қўлида ПФЛ томонидан берилган ҳужжат бор экан, демак у қоровулга ўшани кўрсатган ҳолда стадион ҳудудига кириш ҳуқуқига эга.

П.С: Бу муаммо икки йилдан бери давом этаётганлиги учун ёзишга мажбур бўлдик.

Суратга изоҳ: Бу стадионга йил давомида ОАВ кириб, мухлисларга қайноқ хабарларни етказиб туриши керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика