Latest news

20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  4 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  4 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  30 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларининг тантанали тақдирлаш маросимидан репортаж News

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларининг тантанали тақдирлаш маросимидан репортаж

Бугун пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да "Бунёдкор" клуби академиясининг тақдирлаш маросими ташкиллаштирилди.

Тадбирни ЎФА фахрийлар бўлими раҳбари Тўлаган Исоқов кириш сўзи билан очиб берди. 

"Сизларга ҳавас қиламан. Бизнинг вақтда бундай имкониятлар, шароитлар бўлмаган. Ота-оналардан илтимос қилиб қоламан, фарзандларингни қўлидан телефонни олиб қўйинглар. Футбол оғир ўйин, унда муваффақиятга эришиш учун катта меҳнат қилиш керак. Меҳнат қилган бола албатта ютуқларга эришади ва бу орқали оиласини таъминлайди. Ўйлайманки, сизлар ўзбек футболини келажагига айланасизлар",- дейди Тўлаган Исоқов.






Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев академия раҳбари ўринбосари Баҳодир Маҳкамовга ОФКнинг икки юлдузли мақомини берганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тортиқ қилди. Яқинда бу ёруғ оламни тарк этган "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси Диёр Раҳимқулов ҳам ёдга олинди


Бокс спорт тури бўйича Муҳаммадқодир Абдуллаев, Муроджон Аҳмадалиев, Абдумалик Халаков, Мадиёр Саидраҳимов ёш футболчиларга медаллар топширишди. 

Муҳаммадқодир Абдуллаев: - Авваллари бокчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиш ҳам қийин эди, аммо сўнгги йилларда бу одатий ҳолга айланди. Олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлиш биз учун мураккаблигини йўқотди. Энди навбат сизларга! Бунёдкор тарбияланувчиларидан жаҳон чемпиони чиқсин! Бунинг учун фақат ва фақат меҳнат қилинглар!

Муроджон Аҳмадалиев: - Футболнинг меҳнати осон эмаслигини жуда яхши биламан. Чунки ўзим боксдан олдин футбол билан шуғулланганман. Муваффақиятга эришиш учун фақат меҳнат қилинглар. Устозларинг, ота-оналарингни айтганларига қулоқ солинглар

 

Маросимга меҳмон сифатида клубнинг собиқ футболчилари ва тарбияланувчилари Рустам Ашурматов, Сардор Азимов, Акром Комилов, Забиҳилло Ўринбоев иштирок этишди.  Залдагиларга айни пайтда хорижда бўлиб турган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровнинг видео табриги қўйиб эшиттирилди. 

Забиҳилло Ўринбоев: - Укаларим, меҳнат қилишдан тўхтаманглар. Ҳаммаси ўз қўлларингда. Мураббийларнинг айтганини қилинглар! Меҳнат билан юқори натижаларга эришасизлар.


Ёш футболчиларга чемпионлик медаллари ва эсдалик совғалари топширилди. 


Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бош котиби Нодирхўжа Юлдашев Бунёдкор-2005 устози Жамолиддин Раҳматуллаевни саҳнага таклиф этиб, мураббийга ассоциациянинг махсус кубогини топширди. Шунингдек клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга  йил ҳамкори совринини топширди.


Тожикистондан "Истиқлол" клуби мураббийи Фарруҳ Бердиев ташриф буюрди ва томонлар эсдалик совғалари алмашишди. 


Рустам Ашурматов ўзи тўп сураётган Жанубий Кореянинг "Гванжу" жамоасининг либосини эсдалик учун клуб директори Улуғбек Мирзаевга топширди.



2022 йилдан бошлаб "Бунёдкор"нинг барча ёшдаги жамоалари мазкур тўплардан фойдаланишади. Эндиликда клубда тўп билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

 




Абдулазиз Искандаров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика