Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

"Бунёдкор" академияси таъмирдан чиқарилади News

"Бунёдкор" академияси таъмирдан чиқарилади

Кеча тушдан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг ишчи гуруҳи «Бунёдкор» академияси ҳудудини назоратдан ўтказди.

Кеча тушдан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг ишчи гуруҳи «Бунёдкор» академияси ҳудудини назоратдан ўтказди. 2012 йилнинг 28 сентябрь куни фойдаланишга топширилган академиямизда ортда қолган йиллар давомида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Шу сабабли машғулот майдонларидан тортиб, кийим алмаштириш хоналари-ю, академия ҳудуди, футболчилар истиқомат қиладиган хоналар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. «Бунёдкор» фубол клуби директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ барча машғулот майдонлари, кийим алмаштириш хоналари, академия биносини кўздан кечириб, барча камчиликларни диққат билан ўрганиб, бажарилиши шарт бўлган ишларни режага киритди, масъул инсонларга тегишли кўрсатмалар ва вазифалар белгилаб берилди.

- Хабарингиз бор, «Бунёдкор» академияси 2012 йил фойдаланишга топширилган. Бу муддат ичида академиямиздаги қатор жиҳозлар, инвентарлар, майдонлар ва ҳатто асосий биномизнинг том қисмлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Буни тўғри тушуниш лозим. Зеро, ҳар қандай буюмнинг яроқлик муддати бўлади, қолаверса, ўша муддат якунига етмасидан аввал ҳам қисман таъмирдан чиқарилади. Аммо «Бунёдкор» академиясида деярли 10 йил давомида капитал таъмир бўлмаган. Натижада ўз-ўзидан жиҳозлар эскирган, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Биз клубимиз президенти билан маслаҳатлашган ҳолда академиямизга жиддий эътибор беришни, таъмирдан чиқаришни олдимизга бош режа қилиб олдик. Боиси, клублар молиявий томондан ўз-ўзини таъминлаш, ҳукуматимиз томонидан ажратиладиган ҳомийларнинг пулига тўлиқ қараб бўлиб қолмаслик мақсадида йиллик бюджетнинг камида 30 фоизини ўзи топиш йўлига ўтаётган экан, академиямиздан чиққан иқтидор эгалари бу борада бизга ёрдам беради. Ўз вақтида Сардор Рашидовнинг трансферидан яхшигина сумма ишлаб топган «Бунёдкор» ўтган йили Жасур Жалолиддинов орқали ҳам ўз бюджетини бойитди, қарздорликлардан қутилди. Айтмоқчиманки, академиямиз биз учун молиявий таъминот манбаи. Бизга яна шундай футболчилар керак. Шундай экан, академиямиздаги шароитларни жаҳон стандартларига мос ҳолатга олиб чиқишимиз шарт! Биз ишчи гуруҳ билан академиянинг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқдик. Асосий ҳомиймиздан ташқари, маркетинг йўналиши бўйича ҳамкорларимиздан тушадиган пуллар эвазига тез орада академиямизда капитал таъмирлаш ишларини бошлаймиз, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Улуғбек Мирзаев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика