Latest news

17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  1 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  7 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди News

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди

"Бунёдкор" футбол клуби 2021 йил якунларига кўра, медаль қўлга киритган академия тарбияланувчиларини 14 декабрь куни байрамона тарзда тақдирлайди.

"Келаётган ҳафтада "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларини катта тантанали маросим кутмоқда. 14 декабрь (сешанба) куни республикамиздаги энг кўркам санъат саройларидан саналмиш, пойтахтимизнинг энг марказида – Мустақиллик майдони яқинида жойлашган, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “YOSHLAR IJOD SAROYI”да “Бунёдкор” футбол клуби академияси тарбияланувчиларининг 2021 йилги футбол мавсуми якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади. Маросимда бу йил ўз расмий мусобақаларида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар тақдирланадилар.

Ёш футболчиларни табриклагани футболимизнинг таниқли намоёндалари, легионер ўйинчиларимиз, “Бунёдкор” Академиясидан етишиб чиққан бир қанча машҳур чарм тўп усталари, эл суйган санъаткорлар, дунёга донғи кетган чемпион боксчиларимиз ва бошқалар ташриф буюрадилар.

Байрамга Академиянинг барча уч – “А”, “В” ва “С” тоифалардаги барча гуруҳлар аъзолари таклиф этиладилар. Болалар бемалол ҳатто ота-оналари билан бирга келишлари ҳам мумкин.

Нимаики қилинаётган бўлса, барча-барчаси ёш футболчилар учун, уларнинг порлоқ келажаги учун!

Демак, 14 декабрь (сешанба), “YOSHLAR IJOD SAROYI”, соат 15:00да", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика