Latest news

00:10"Манчестер Сити" "Палермо"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  9 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  4 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  11 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  17 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Бунёдкор-А" ўйинлари News

"Бунёдкор-А" ўйинлари

Якшанба куни болалар футболи бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи давра иккинчи тури старт олди.
Шу кунги беллашувларда "Бунёдкор-А" "Спартак"нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларини қабул қилди. Дастлабки беллашув энг кичик яъни, 2002 йилги тарбияланувчилар бахси билан бошлаб берилди.

"Баварияча" юриш, 7:0 (2002 йил)
Ушбу кунга белгиланган 6 та бахсларнинг биринчисидаёқ майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди. ўйиннинг бориши ҳам шунга яраша "Қалдирғочлар" томонида бўлди. Бу эса уларга қўшимча куч бағишлади ва рақибларини аёвсиз жазо сифатида голлар билан "сийлашди". Учрашувда 9-11 рақамда тўп сурадиган Абдурауф Бўриев ва Отабек Жўрақўзиев дубл қайд этишган бўлса, Жавоҳир Рўзиев, Абдуллоҳ Абдулазизов ва заҳирадан майдонга тушган Любомир Бондаренко бир мартадан дарвозани ишғол қилиб жамоасининг йирик ғ`алабасига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Иродали ғалаба, 3:0 (2001 йил)
Иккинчи ўйин ҳам биринчисидан ҳеч бир жабҳада қолишмади. Фақат ҳисоб у даражада йирик кўриниш олмади. Бу беллашувда ҳужумчилар тандеми ўзини оқлади десак адашмаган бўламиз. Чунки дарвозага киритилган 3та тўп ҳам айнан олдинги чизиқда ҳаракат қиладиган Сардор Усмонов, Ҳумоюн Исломов ва Авзал Бабаджанов учлиги номига ёзиб қўйилди.

Тажриба ва иштиёқ, 5:1 (2000 йил)
Навбатдаги учрашувда эса меҳмон жамоа ўзини ҳар томонлама кўрасатишга уринди. Аммо "Спартакчиларнинг" ўйин тугагунига қадар "зарядлари" етмай қолди. Беллашув бошланишидан майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашаётган меҳмонлар дарвозаларидан кетма-кет ўтқазиб юборилган голлардан ўзларига кела олмай бир неча маротаба тўпни майдон марказидан бошлашларига тўғри келди. Мезбонлардан Асад Сафаров, Нодир Эгамбердиев, Расул Ёлдошев, Ҳумоюн Абдусатторов ва Абдулҳай Исмоилов гол урган бўлса, уларнинг бешта тўпига Ҳабибулло Шоҳидов битта билан жавоб берди.

Икки хил тайм ёҳуд Иордания – Ўзбекистон, 3:2 (1999 йил)
Бу бахсда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Дастлабки бўлимда "Бунёдкор-А" катта куч билан олдинга бориб рақиб жарима майдони ичида бирин-кетин ҳавфли вазиятлар содир этиб, улардан учтасидан самарали фойдалана олишди. Голларни Жаҳонгир Абдусаломов дубл ва Зиёвуддин Аҳадов битта тўп киритиб ўз номларига расмийлаштириб қўйишди.
Лекин иккинчи таймда умуман бошқача "Спартак" жамоасини кўрдик. Рақиб майдон эгалари бўлишидан қатъий назар қўрқмасдан олдинга ўтиб "Қалдирғочлар" дарвозасини қўриқлаган Жавоҳир Қиличевни анча тер тўкишга мажбур қила олди. Натижада эса мезбонлар ҳимоячилари ҳато қила бошлади. Дастлаб бош ҳакам "Бунёдкор-А" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Уни Оқил Убайҳожаев аниқ амалга оширган бўлса, иккинчи тўпни Абдувоҳид Ҳудойбердиев киритди. Шундан сўнг майдон эгаларининг бир нечта ҳавфли қарши ҳужумлари эса ҳеч қандай наф келтирмади.

Кучлар тенглигининг ҳисобдаги кўриниши, 1:1 (1998 йил)
Ушбу беллашувда кураш асосан майдон марказида кечди. Рақиблар ҳам бир-биридан қўрқиб ўта эҳтиёткорона ҳаракат қилишди. Аммо бу узоққа бормади. Чунки жон куйдирмасанг жанона қайда деганларидек, гол урмасанг ғалаба қайда нақлига амал қилиб томонлар позицион ҳужумлар ташкил этиб олдинга ўтишди. Шундай ҳужумларнинг бирида меҳмонлардан Зоир Аҳмаджанов ўзини кўрсатган бўлса, мезбонлардан ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ҳусниддинов жамоаси жонига оро кирди 1:1.
Бу ҳисоб эса "Бунёдкорчиларни" олдинга ўтиб гол уришни талаб қилса, рақиб ҳам бўш келмай ҳамма чизиқларда уларга етарлича қаршилик кўрсата олди. Натижада ўйин давомида дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Умид учқунларининг сўниши, 5:1 (1997 йил)
Куннинг сўнгги учрашувида асосан бир томонлама устунликни шоҳидига айландик. Яъни, "Қалдирғочлар" рақибларини бутун ўйин давомида қаттиқ босим устида ушлаб тура олди. Қанотлардаги фаоллик майдон эгаларига катта устунликни олиб берди. Айниқса чап қанот ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов ташкил этган рейдлари меҳмонлар ҳимоячиларга катта бош оғриғи бўлди. Чунки деярли барча голлар Санжарнинг фаол ҳаракатлари эвазига киритилди. Шу куни у ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди десак муболаға қилмаган бўлардик.

Учрашувга келадиган бўлсак, мезбонлардан Жавоҳир Эсонқулов дублни расмийлаштираётган бир пайтда, меҳмонлардан Шукур Мўминов битта тўп киритиб умид учқунларини уйғотди. Аммо бу шунчаки учқунлар эканини кўрсатиш мақсадида "Бунёдкор-А" рақиблари дарвозасини яна уч марта забт этишди. Бу эса умумий ҳисоб 5:1 бўлишига замин яратди.

Бекзод ИСАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика