Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  10 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Бунёдкор-99” - Тошкент шаҳар чемпиони! News

“Бунёдкор-99” - Тошкент шаҳар чемпиони!

1999 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан болалар ва ўсмирлар ўртасида аънавий тарзда ўтказиладиган биринчилик баҳсларининг жорий йилгиси секин-аста ўз якунига етиб бормоқда. Бешта ёш тоифасида ўтказилаётган турнирнинг 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат гуруҳи финишга етиб келди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳсларда Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари биринчи ўринни қўлга киритишди. Эътиборлиси, якуний жадвалга кўра, “Бунёдкор” ва “Спартак” тарбияланувчиларининг очколари сони бир хил – 33таданни ташкил этди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра, “қалдирғочлар” ғолиб деб топилдилар. Дилмурод Абдуллаев шогирдлари “Спартак”ни уйда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, сафада жангавор дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” биринчи, “Спартак” иккинчи ва “Пахтакор” тарбияланувчилари учинчи бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда "Бунёдкор-99" футболчилари олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигида ҳам бош совринни қўлга киритишган эди.

“Бунёдкор-99” мураббийлари ва футболчиларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.


Якуний жадвал

№      
Жамоа

Ў

Ю

Д   

М   

Т-Ф

О

1

“Бунёдкор-А”     

14   

10    

3

1

38-15   

33   

2

“Спартак”

14

10

3

1

23-8

33

3

“Пахтакор”

14

10

2

2

29-10

32

4

“Бунёдкор-Б”

14

5

1

8

14-23

16

5

БЎСМ-16

13

4

2

7

12-25

14

6

“Локомотив”

13

3

4

6

8-16

13

7

РОЗК

11

2

1

8

7-16

7

8

ШСФМИ-1

11

1

0

10

8-26

3


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика