Latest news

14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  10 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0 News

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0

12 сентябрь куни олий ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаблари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказиладиган баҳслар давом этди.
Шу куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ бу йилги баҳсларда жамоаларнинг 1997-1998 йилдаги болалари иштирок этиши лозимлигини белгилаб қўйганди. Бунёдкор футбол мактабида бўлган баҳсда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. 

Дастлабки дақиқалардан икки жамоа ҳужумга зўр беришди. Айниқса, илк дақиқалардан “Гулистон” футболчиларининг қарши ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Майдон марказида ҳаракат қилган “Гулистон” футболчиси Илҳом Анорқулов шерикларини бир нечта қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ, қилинаётган уринишлар самара бермади. “Бунёдкор” ҳам ўз майдонида ўйнаётганлигини унутиб қўймади ва қатор ҳужумлар қилди. Фақат, ҳал қилувчи зарбага келганда икки жамоадан ҳам омад юз ўгирди. “Гулистон” мураббийи Аббос Эргашев кўпроқ шогирдларидан хушёрлик билан ҳаракат қилишларини талаб қилди. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” жамоаси вакиллари гол уришлари осон бўлмади. Ниҳоят, биринчи таймнинг сўнгилларида мезбонлар ўз мақсадларига эришди. Қанотдан етказилиб берилган тўпдан сўнг, “Бунёдкор” ҳужумчиси бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, яна қанотдан узатилган тўпдан кейин, “Бунёдкор” ҳисобни янада оширди, 2:0. Иккинчи таймда ёш қалдирғочлар янада кўпроқ ҳужумга зўр беришди ва натижада учта тўп киритишди. Аббос Эргашев ҳам танаффусдан кейин, таркибни кучайтириш истагида ўзгартиши қилди. Бу ўзгаришлар эса амалда ўз самарасини бермади.

Учрашувдан кейин меҳмонлар устози Аббос Эргашевнинг фикрларини тингладик:
Аббос Эргашев (“Гулистон” мураббийи): - Ўйин анча қизиқарли тарзда ўтди. Биринчи таймни яхши бошлагандик. Дастлабки 20-дақиқа оралиғида тенгма-тенг тўп сураётгандик. Кейин, рақибнинг ҳужумлари натижасида гол қўйиб юбордик. Кейин яна хатоларга йўл қўйганлигимиз ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди. Бунёдкор футболчилари ҳам кучли эканлигини кўрсатишди.

- Ўйин шундай ҳисоб билан якунига етишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Агар ҳисобни бундай кўриниш олишини билганимизда, учрашувга келмасдик ҳам. Биз камида дуранг учун майдонга чиққандик. Ҳарқалай шунга умид қилгандик. Боя айтиб ўтганимдек, бир нечта хатоларимиз сабабли, мағлубиятга учрадик. Бўлмасам, учрашувда тенглик келтира олишимиз ҳам мумкин эди.

- Қолган баҳслардан нималарни кутяпсиз?

- Иложи борича ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда, биз икки уйда ва битта сафарда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу беллашувларда ғалаба қозона оламиз. Шогирдларимни кучига ишонаман, кейинги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


“Бунёдкор” – “Гулистон” - 5:0
Бунёдкор футбол мактаби.
“Гулистон”:
Сардор Мўминов, Йўлдош Ғофуров, Шаҳзод Турдибеков, Дониёр Қосимов, Бобур Нўъмонжонов, Диёр Ҳазратқулов, Илҳом Анорқулов, Рустам Ҳазратқулов, Миржалол Мамасолиев, Иззатбек Абдуваҳобов, Ботир Бегимқулов.
Захирадан тушганлар: Азамат Саидов, Шоҳруҳ Тўҳтабоев, Дилшод Насруллаев, Исмоил Нуриддинов, Бекзод Анорбоев.


Иззатбек Абдуваҳобов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика