Latest news

17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  3 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  7 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби! News

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби!

21-26 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа нафақат Қозоғистон футболида ўзига хос из қолдирган собиқ футболчи Темур Сегизбаев хотирасига бағишлаб ўтказилди.

Турнирда жами 6та жамоа иштирок этди ва давра тизимда бир-бирлари билан ўзаро куч синашишди. Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2004” жамоаси мусобақа давомида “Темиртау”ни 11:0, “Олма-Ота”ни 3:0 “Актобе”ни 3:0 ва “Толдирқўрғон” жамоасини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. “Қайрат” футбол мактаби тарбияланувчилари билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, Бунёдкор-2004” энг яхши кўрсаткич қайд этган ҳолда мусобақа ғолибига айланди. “Қайрат” иккинчи ва “Актобе” тарбияланувчилари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунига кўра, ташкилотчилар тарбияланувчиларимиздан Байрам Нажафалиевни турнирнинг энг яхши дарвозабони ва Азизбек Маҳамаджоновни энг яхши футболчиси деб топишди.

Ушбу муваффақият билан “Бунёдкор-2004” футболчилари ва жамоа мураббийлари Миркамол Қосимов ҳамда Темур Бобохоновни муборакбод этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика