Latest news

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  42 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  1 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада News

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги халқаро мусобақада

Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида халқаро турнир старт олмоқда.

Хабарингиз бор, мусобақа ташкилотчилари худди шу турнирни бунгача Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларида U-15 ва U-16 ёш тоифасида уюштиришганди. Турнирдан кўзланган асосий мақсад Шимолий ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.

15 ёшли футболчилар ўртасида иккинчи бор ўтказилаётган “Ari Sports Cup” турнирида “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган футболчилари иштирок этишади. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги жамоамиз айни пайтда Пхеньян шаҳрида бўлиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, “Бунёдкор-2000” ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади ва бу сафар ўсмирларимиз чемпионликни ҳимоя қилишлари талаб этилади.

Кеча турнирнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, жамоалар тўрттадан иккита гуруҳга ажратилди. Учрашувлар 21 августдан старт олади. Турнирнинг биринчи кунида “Бунёдкор-2000” мусобақа мезбонлари “Пхеньян” жамоаси билан куч синашади.

“А” ГУРУҲИ
1. “4.25 спорт клуби” (Шимолий Корея)
2. “Кёнгидо” (Жанубий Корея)
3. “Гуанчжоу” (Хитой)
4. “Атлетико Ювентус” (Бразилия)

“В” ГУРУҲИ
1. “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
2. НК ОСИЕК (Хорватия)
3. “Пхеньян” (Шимолий Корея)
4. “Кангвондо” (Жанубий Корея)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика