Latest news

11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  0 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  3 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  2 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  4 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  6 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  10

“Бунёдкор-2” Биринчи лигадаги ўрнини сақлаб қолди News

“Бунёдкор-2” Биринчи лигадаги ўрнини сақлаб қолди

“Бунёдкор” фарм-клуби Биринчи лигада қолиш вазифасини уддалади.
Бугун ЎФФ суъний қопламали майдонида “Бунёдкор-2” ва Жиззахнинг “Ғаллакор-Автомобилчи” жамоалари ўртасида Биринчи лигада қолиш учун баҳс бўлиб ўтди.

Мурод Отажонов устозлик қилаётган ёш “қалдирғочлар” рақибларига қараганда анчайин чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этишди. “Ғаллакор-Автомобилчи” аъзолари биринчи бўлимда бир мунча рақобатга дош берган бўлсалар-да, ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалигида тўлиқ устунлик “Бунёдкор-2”да бўлди.

Даставвал учрашувнинг 13-дақиқасида Миржамол Қосимов дарвозабон устидан тўпни ошириб, жудаям чиройли гол муаллифига айланган бўлса, кўп ўтмай ҳимоячимиз Боситжон Раҳимов кутилмаганда автогол муаллифига айланиб, ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди. Иккинчи бўлимда эса Исломжон Қобилов, Даврон Мамажонов ва Шахбоз Тожибоев “Бунёдкор-2”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминловчи голларга муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, муҳим баҳсда ёш “қалдирғочлар” ғалабани қўлга киритишиб, Биринчи лигадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“ҒАЛЛАКОР-АВТОМОБИЛЧИ” – “БУНЁДКОР” 1:4 (1:1)
Голлар:
Миржамол Қосимов 13 (0:1), Боситжон Раҳимов 25 автогол (1:1), Исломжон Қобилов 47 (1:2), Даврон Мамажонов 79 (1:3), Шахбоз Тожибоев 84 (1:4)
Огоҳлантиришлар: Азизбек Маликов 30, Азамат Мадалиев 36, Собитжон Хайруллаев 54
Амалга оширилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов 55 (дарвозабон)
“Ғаллакор-Автомобилчи”: 1.Ином Хонимқулов, 4.Ботир Холлиев, 5.Достон Баҳромов, 7.Бахритдин Раҳмонқулов, 8.Азизбек Маликов, 10.Зафар Нарзиқулов (С), 12.Азамат Мадалиев, 13.Жасур Ҳасанов, 19.Мадаминбек Хожибоев, 20.Собитжон Хайруллаев
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Бекзод Бахритдинов, 6.Эргаш Раҳмонқулов, 9.Мухритдин Сайфиев, 11.Иззатилло Шавкатов, 17.Аслиддин Мелибоев, 23.Фердауз Фарҳодов
“Бунёдкор”: 1.Зафар Сафоев (С), 3.Шахбоз Тожибоев, 4.Миржамол Қосимов, 9.Боситжон Рахимов, 11.Жавохир Эсонқулов, 13.Исломжон Қобилов, 16.Хуршид Ғиёсов, 19.Азизбек Мамазоитов, 20.Сардорбек Азимов, 21.Фарҳод Намозов, 24.Даврон Мамажонов
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Турсун Раҳимбердиев, 7.Муҳаммад Қаҳрамонов, 8.Санжар Қодирқулов, 17.Суннат Абдуллажонов, 18.Вячеслав Пурак, 29.Владислав Нуриев
Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент) – 8,4, Х.Мирзааҳмедов (Тошкент) – 7,4, Т.Галеев (Тошкент) – 8,6, И.Гармашов (Тошкент) – 9
4 ноябрь. ЎФФ суъний қопламали майдони. 226 томошабин
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика