Latest news

17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  1 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  0 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  93 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  100

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади News

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 14 декабрь куни жамоа аъзолари тўпланишди ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди.
15-16 декабрь куни асосан тикланиш машқлари режалаштирилган бўлса, 17 декабрдан бошлаб машғулотлар кунига 2 мартадан ўтказилинади. Дастлабки йиғин 29 декабрь куни ниҳоясига етади. 2014 йилнинг 3 январь куни “қалдирғочлар” иккинчи йиғин учун тўпланишади ва 2 ҳафта давомида яна ўз қароргоҳларида жисмоний машғулотларга зўр беришади. 18 январь куни эса “Бунёдкор” жамоаси дастлабки ҳорижий йиғинни ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Жамоадаги ўзгаришларга тўхталсак, клуб билан шартномалари ниҳоясига етган футболчилар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Анвар Ғофуров, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Жасур Хасанов жамоани тарк этишди ва пойтахтнинг яна бир клуби – “Локомотив” сафига ўтишди. Ўз навбатида “Бунёдкор” клуби ҳимоячилар Бобуржон Акбаров (“Гулистон”) ва Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), шунингдек ҳужумчи Воҳид Шодиевни (“Бухоро”) ўз сафига таклиф этди. Кеча бу футболчилар билан 2 йиллик муддатга шартнома имзоланди. Селекция ишлари мавсум бошлангунча давом этади. Легионерлар масаласига эса, БАА ва Туркиядаги йиғинлардан сўнг ойдинлик киритилади.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика