Latest news

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  10 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

Буни шундай қолдириб бўлмайди! News

Буни шундай қолдириб бўлмайди!

Про лига сўнгги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан кейин стадионда рўй берган воқеа шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси бўлди.

Учрашув "Турон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва шу тариқа яйпанликлар Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди. Энг жирканч ҳолат ўйиндан кейин бошланди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев финал ҳуштагини чалиши биланоқ "Нефтчи" футболчилари уни ўраб олишди. 

Бу ҳам камлик қилгандек мухлислар майдонга тушиб кетишди. Шундан сўнг ур-теп бошланди. Ҳозир барча ижтимоий тармоқларда мухлислар ва "Нефтчи" жамоаси аъзоларининг ҳакамларни ўраб олгани-ю, футболчилардан бирининг каратэ услубида бош ҳакамни боплаб тепган видеоси айланиб юрибди. 

Бу уят! Шарманда! Ваҳоланки, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. "Турон" ҳақли ғалаба қозонди. "Нефтчи" эса бугунги ўйини билан уч очкога лойиқ эмасди. Юта олмаганига чидай олмасдан аламни ҳакамлардан олиш қайси китобда ёзилган? "Нефтчи" шу орқали нопрофессионал клуб эканлигини кўрсатди. Бу жамоага Суперлигада жой йўқ. Унинг жойи Пролигада ҳам эмас. 

Ҳаммаси катталар кўз ўнгида рўй берди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўша ерда эди. Энди катта эҳтимол билан "Нефтчи" футбол клуби ва "Истиқлол" стадиони маъмурияти ниҳоятда жиддий тартибда жазоланади. Буни шундай қолдириб бўлмайди. Бугунги воқеа билан ўзбек футболи асло мақтанадиган аҳволда эмас. Ўйлаймизки, тўс-тўполон иштирокчилари албатта ўз жазосини топади.


Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика