Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Бундеслигадаги даҳшатли тўқнашув News

Бундеслигадаги даҳшатли тўқнашув

Бугун Германия чемпионатининг 30-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бундеслиганинг ушбу турида даҳшатли тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Германия грандлари "Бавария" ҳамда "Боруссия Д" жамоалари ўзаро куч синашишади.


Ушбу  жамоалар ўртасидаги баҳс футбол жамоатчилигининг эътиборида бўлиши аниқ. Германияда "чемпионлик-лагани"ни "Бавария" ўзиники қилиб олган. "Боруссия Д" эса иккинчи ўринда қолишни режалаштирмоқда. Бундеслигадаги асосий масала ҳал этилган. Аммо бу ушбу жамоаларнинг ўйинларида ким қайси ўринни эгаллаб тургани муҳим эмас. "Бавария" ва "Боруссия Д" ўртасидаги баҳсларда асосийси ўйиндаги натижа ва чиройли футбол. Ҳар иккала жамоа учун ҳам бу учрашув принципиал аҳамиятга эга. Бугунги беллашув янада қизиқроқ кечиши аниқ. Сабаби, айтиб ўтганимиздек асосий масала ҳал этилган ва жамоаларни чемпионатдаги натижа босими безовта қилмайди. Бу икки супер клуб бугун фақат ва фақат чиройли ва очиқ намойиш этишга уриниши табиий. Бу ўйин мухлислар учун ҳақиқий футбол совғаси бўлиши тайин. Юрген Клопп жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетди. Чемпионликни бой берди. Клопп шогирдлари фақатгина Германия кубогида муваффақиятли иштирок этиши мумкин. Шу сабаблар ҳам бугун Клопп ва унинг жамоасига қўшимча мотивация бериши мумкин.


Энди улар ўз мухлисларига ашаддий рақиб "Бавария" устидан қозониладиган ғалаба билан хурсанд этишга қаттиқ бел боғлашган. "Бавария" эса чемпионликни нақд қилгандан сўнг, бундеслигада кетма-кет икки ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. "Хоффенхайм" билан ўз уйидаги дуранг ва "Аугсбург"га қарши кечган баҳсдаги мағлубият Мюнхенлик мухлисларни ранжитгани тайин. Уларни яна очко йўқотишга ҳақлари йўқ. Айниқса азалий рқибга қарши ўйинда бу мумкин эмас. 


Бу супер тўқнашув ҳақида яна шуни айтиш мумкинки, немис футболининг заргорона томошаси ҳар қандай футбол ишқибозларини ўзига ром этиб қўйиши мумкин. Ўйинни томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг!



Шунингдек бугун яна бир нечта 30-турдаги ўйинлар бўлиб ўтади.


Бундеслига, 30-тур.

12-апрель, шанба.

"Бавария" - "Боруссия Д" (21:30 "Спорт")

"Альянц Арена" стадиони.

Ҳакамлар: Феликс Цвайер, Марк Борш, Марсель Пельгрим

Тахминий таркиблар:

"Бавария": Нойер, ван Буйтен, Боатенг, Алаба, Рафинья, Лам, Швайнштайгер, Гётце, Роббен, Рибери, Манжукич.

"Боруссия Д": Вайденфеллер, Хуммельс, Фридрих, Дурм, Гросскройц, Мхитарян, Ройс, Левандовски, Кирх, Пишчек, Обамеянг.



"Боруссия М" - "Штутгарт" (18:30)
"Вольфсбург" - "Нюрнерг" (18:30)
"Майнц" - "Вердер" (18:30)
"Ганновер" - "Гамбург" (18:30)
"Фрайбург" - "Айнтрахт Б" (18:30)

13 апрель, якшанба.

"Байер" - "Герта" (18:30)

"Хоффенхайм" - "Аугсбург" (20:30)



Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика