Latest news

12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  8 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1

Бундеслига. Тур якунлари ҳақида News

Бундеслига. Тур якунлари ҳақида

Германия Бундеслигасининг дастлабки тур якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ўтказилган 9 учрашувнинг барчасида мухлислар гол кўришди. Мазкур турда жами 23та гол киритилди. Мезбон жамоалар 15та голга муаллифлик қилишган бўлса, меҳмонлар 8 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқишди.

Бундеслиганинг биринчи турида фақатгина Бремендаги баҳс дуранг билан якунланди. Олти ўйинда эса мезбонлар, қолган икки учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишди.

Бундеслиганинг биринчи туридаги кўплаб ўйинларда ҳакамларнинг қарорларини VAR тизими тузатишга муваффақ бўлди. Мюнхендаги баҳсда "Бавария"нинг пенальтидан кейин киритган голи қоида хилоф равишда урилганини аниқлаган VAR 11-метрликни "нуқта"ни қайтадан белгилади. Шунингдек, Мюллер томонидан киритилган яна бир гол VAR туфайли бекор қилинди.


"Вольфсбург" - "Шальке" учрашувида ҳакам четлатган футболчини VAR майдонга қайтарди. Аксинча, огоҳлантириш олган ҳимоячи эса VAR туфайли майдондан четлатилди. Умуман Бундеслиганинг биринчи тури VARнинг бенефисига айланиб кетди.


Германия чемпионатининг илк учрашувида амалдаги чемпион "Бавария"нинг "Хоффенхайм" устидан қозонган ғалабаси билан бошланди.

Ўтган мавсумда вице-чемпион бўлган "Шальке" турнинг марказий ўйинларидан бирида Бундеслигада аранг жон сақлаб қолган "Вольфсбург"га имкониятни бой берди. Гарчи учрашув "бўрилар" майдонида бўлган бўлсада, кўпчилик мазкур баҳсда гельзеркирхенликларнинг имкониятларини юқорироқ чамалаётганди. Лекин Бруно Лаббадиа шогирдлари барча тахминларни чиппакка чиқарди.

Леверкузеннинг "Байер" жамоаси эса Мёнхенгладбахда катта қаршиликка учради ва ўйин Дитек Хеккинг бошқарувидаги "Боруссия"нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Гарчи "Байер"да кўплаб вазиятлар бўлган бўлсада, "доришунослар" Зоммер дарвозасига йўл топа олишмади.

Дортмундда ўтган турнинг охирги тўқнашувида Люьсен Фавр бошчилигидаги "Боруссия" "Лейпциг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очган мезбонлар, танаффусга қадар 3та тўп ўтказиб юборишди. Ўйин сўнггида эса яна бир бор гол қўйворган "Лейпциг" мавсумдаги дастлабки ўйиндаёқ мағлуб бўлди.


Турнинг кутилмаган натижаларидан бири "Майнц" ҳамда "Штутгарт" ўртасидаги баҳсда содир бўлди. Таркиб жиҳатдан кучли саналган "Штутгарт" "Майнц" майдонида мезбонларга таслим бўлишди.


Нико Ковачни "Бавария"га жўнатган "Айнтрахт" Адольф Хюттер қўл остида чемпионатдаги илк беллашувда ғалабани расмийлаштирди. "Фрайбург" меҳмони бўлган "Айнтрахт" Николай Мюллер ва Себастьян Халлернинг голлари эвазига ишончли ғалабани тантана қилишди.

Берлинда эса "Герта" Бундеслигага қайтган "Нюрнберг"ни Ибишевичнинг ягона голи эвазига мағлуб этди. Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоаси эса ўз уйида "Аугсбург"га таслим бўлди. Бременда эса "Вердер" "Ганновер" билан муроса йўлини танлади.


Бундеслига 1-турида қайд этилган натижалар.


Бундеслига 1-туридан сўнг турнир жадвали.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика