Latest news

08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  0 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  1 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  152 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18

Бундеслига: "Герта" "Бавария" билан боғлиқ 9 йиллик нохуш анъанага чек қўядими? (превью) News

Бундеслига: "Герта" "Бавария" билан боғлиқ 9 йиллик нохуш анъанага чек қўядими? (превью)

Бундеслигада навбатдаги турни бугунги "Герта" ҳамда "Бавария" ўртасидаги баҳс очиб беради.

Мавсумни ажойиб старт билан бошлаган ва ўтган турда очко йўқотган жамоалар баҳси - "Герта" - "Бавария".

Hertha Berlin

Vedad Ibisevic - 23', Ondrej Duda - 44'

1. Bundesliga . Round 6

29/09/2018, 00:30

0
:
2
Finished

Bayern Munich

Stadium: Olympiastadion, 74669 spectators

Referee: Marco Fritz

45'
90'
23'  Vedad Ibisevic
40'  Vedad Ibisevic
44'  Ondrej Duda
44'  Valentino Lazaro
53'  Vedad Ibisevic (Davie Selke)
71'  Salomon Kalou (Matthew Leckie)
90'  Javairo Dilrosun
90'  Javairo Dilrosun (Dennis Jastrzembski)
90'  Ondrej Duda
48'  Joshua Kimmich
52'  Arjen Robben (Thomas Mueller)
63'  Renato Sanches (Serge Gnabry)
72'  James Rodriguez (Sandro Wagner)

Турнир жадвали етакчиларининг ўзаро тўқнашувида жамоалар ўтган натижа тасодиф бўлганини исботлаш учун ҳам ўзгача ёндошувда майдонга чиқишади. Бу иккала жамоага тақвимнинг жуда зич ва тиғизлиги бироз таъсир кўрсатди.

Аммо "Герта"нинг "Вердер"дан учраган мағлубияти, "Бавария"нинг ўз уйида очко йўқотгани уларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига жиддий таъсир кўрсатгани йўқ.

"Герта"ни безовта қилаётган жиҳат шуки, жамоа дарвозасига кетма-кет 5 ўйиндан буён пенальти қўйишмоқда. Бугунги баҳсда Поль Дардаи ҳимоячиларидан ўз жарима майдончалари ичида анча эътиборлироқ, эҳтиёткор ва тартибли ўйнашни талаб қилиши аниқ. "Герта" ўтган ўйинда асосий дарвозабони Руне Ярстенни йўқотди. Эндиликда жамоа дарвозасини собиқ "бавариячи" Томас Крафт эгаллайди.

Нико Ковач эса таркиб борасида ортиқча муаммолардан ҳоли. Тўғри, жамоа лазарети бўш эмас. Аммо "Бавария"да жароҳатланган футболчилар Коман, Рафинья, Толиссо ва Горецкани ўрнини босадиган ижрочилар етарлича топилади. Шу боисдан ҳам кадрлар муаммочи Ковачни кўп ҳам безовта қилмайди.

Ковачни безовта қилаётган жиҳат шуки, жамоа кетма-кет ғалабали серияларни дуранг туфайли бузиб қўйди. Бугунги пойтахтда ўтадиган баҳс орқали Ковач "Бавария"нинг ўтган турдаги муваффақиятсизлиги шунчаки тасодифлигини исботлаш. Мавсумни яхши бошлаган ва айни пайтда жаҳлдор кайфиятда бўлган "Герта" меҳмони бўлиш эса нисбатан анча хавфли.

Қизиқ тарафи, "Бавария"нинг "Герта" билан ўтказган охирги тўрт учрашувида мюнхенликларни 4 хил мураббий бошлаб тушган: Анчелотти, Саньол ва Хайнкес. Ўтган учала баҳс хар ҳил ҳисобдаги дуранглар билан якун топган. Энди эса жамоа рулида Нико Ковач. Хорватиялик мутахассис дуранглар сериясини ғалабага ўзгартира оладими, деган савол ҳозирда кун тартибида турибди.

Қайд этиш керакки, "Бавария" 2009 йилдан буён "Герта"га ютқазмай келмоқда. Поль Дардаи кўп йиллардан буён давом этаётган нохуш анъанага чек қўя оладими


Ўзаро ўйинлар тарихи:

Ушбу жамоалар Бундеслига доирасида жами 66 маротаба тўқнаш келишган. "Бавария" ҳисобида 38 ғалаба мавжуд, "Герта" эса 9 бор ғалабани тантана қилган. Жамоалар 19 марта дуранг натижасини қайд этишган. Тўплар нисбати: 152-71.


Турнинг қолган ўйинлари эртага ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.


"Герта" футболчиси - Ондрей Дуда 4та гол билан Бундеслига тўпурари бўлиб турибди


"Бавария" форварди Роберт Левандовски тўпурарлар пойгасида Ондрей Дудани қувиш билан банд. Лева ҳисобида 3та гол мавжуд

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика