Latest news

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким News

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким

Бундеслиганинг 11-турининг марказий баҳсида "Бавария" Дортмундда зафар қучди.

Юпп Хайнкес келганидан кейин Бундеслигада 4та ўйин ўтказган "Бавария" барчасида ғалабага эришди.

Аввалига "Фрайбург" йирик ҳисобда таслим этилди. Кейинчалик меҳмонда "Гамбург" устидан ғалаба қозонилди. Ўтган турда ҳам марказий ўйинда "Бавария" ўз уйида "Лейпциг"ни ишончли тарзда мағлуб этганди. Бу сафар эса Дортмундда чемпионлик учун курашдаги яна бир асосий рақиб доғда қолдирилди.

Юпп Хайнкес келганидан сўнг жамоа ички чемпионатда ажойиб самарадорликни намойиш этмоқда. Тўплар нисбати: 11-1.

"Сигнал Идуна Парк"даги баҳсда Бошш бошчилигидаги "Боруссия" ўйин бобида ёмон кўринмади. Аммо майдон эгалари ташкил этган ҳужумларни жароҳатланган Нойерни алмаштириб турган Свен Ульрайх бартараф этишни уддасидан чиқди.

Аввалига Обамеянг, кейинчалик Ярмоленко ва Кагавада гол уриш учун қулай вазиятларга юзага келганди. Лекин "Боруссия" жамоаси вазиятларни голга айлантиришда муаммога дуч келаётганини яна бир бор исботлади.

"Бавария" эса Юпп Хайнкес тайёрлаган режани тўлиқ бажаришни уддасидан чиқди.

Аввалига Тиаго Алькантара-Хамес-Роббен "трио"си томонидан ташкил этилган комбинациядан кейин голландиялик қария Роббен ўз услубида дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга чиқиш чоғида Роберт Левандовски Киммихнинг ўнг қанотдан оширган тўпига заргарона зарба бериб таблодаги ҳисобни 0:2га етказди.

Танаффусдан сўнг ҳар иккала жамоа яна бир биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

Давид Алабанинг пасидан кейин Левандовски собиқ жамоасига қарши ўйинда ўзининг дублини нишонлаган бўлса, мезбонлар "Бавария"нинг учта голига Бартранинг ягона ва чиройли голи билан жавоб қайтаришди - 3:1.

Шу тариқа пешқадам "Бавария" Дортмундда "Боруссия"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва Германияда якка ҳокимлигини мустаҳкамлади.

"Боруссия" ушбу мағлубиятдан кейин 20 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни "Шальке" билан бўлишиб турибди. "Ганновер"ни мағлубиятга учратган "Лейпциг" эса 22 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Бундеслига, 11-тур. Турнир жадвали

Боруссия Д – Бавария 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар:0:1 – 16 Роббен, 0:2 – 37 Левандовски, 0:3 – 67 Алаба, 1:3 – 88 Бартра.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос (Толян, 42), Шмельцер, Бартра, Топрак, Кастро, Вайгль, Пулишич, Кагава (Гетце, 68), Ярмоленко (Санчо, 80), Обамеянг.

Бавария –Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба (Рафинья, 74), Мартинес (Руди, 81), Роббен, Киммих, Хамес (Видаль, 84), Алькантара, Коман, Левандовски.

Огоҳлантириш:Шмельцер (9), Топрак (59), Алаба (65), Мартинес (75).


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика