Latest news

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  6 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  10 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" ўз майдонида икки очко йўқотди (Батафсил шарҳ) News

Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" ўз майдонида икки очко йўқотди (Батафсил шарҳ)

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги "Лейпциг" карантиндан кейинги дастлабки ўйинни ўз майдонида "Фрайбург"га қарши ўтказди.

Кўпчилик ўйиндан олдин мезбонларнинг ғалаба қозонишини тахмин қилганди, бошқа ҳар қандай натижа деярли сенсациядек қабул қилинарди. Якунда шундай ҳам бўлди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Грифо бурчакдан жарима майдонига узатди ва Гульде тўпни дарвозага йўллади - 0:1. "Фрайбург"нинг ўйиндаги биринчи аниқ зарбаси голга айланди.

Кейинги дақиқаларда "Лейпциг" ҳужумкорликни оширди ва ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлди. 77-дақиқада Кампльнинг чап қанотдан узатган тўпини Поульсен барчадан баланд сакраб боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Нагельсманн шогирдлари энди ўз-ўзидан ғалаба учун ҳаракат қила бошлашди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Шртайх бошчилигидаги "Фрайбург" гол урди! Стандарт вазиятдан сўнг Гулачи дарвозаси иккинчи бор ишғол қилинди. Меҳмонлар ҳатто голни ва жуда яқин турган ғалабани нишонлашга ҳам улгуришди. Бироқ...вазиятга VAR аралашди ва оффсайд туфайли гол бекор қилинди.


Ушбу дурангдан сўнг "Лейпциг"нинг очколари 51тага етди. Бугун ғалаба қозонган "Дортмунд" улардан 3 очкога ўзиб кетишди, бироздан кейин ўйнайдиган "Мёнхенгладбах" ҳисобида ҳозирча 49 очко бор. Агар Франкфуртда "Айнтрахт" мағлуб этилса "Лейпциг" тўртинчи ўринга тушишга мажбур бўлади. "Фрайбург" ҳисобидаги очколар 37тага етди, айни пайтда жамоа 7-ўринда.

"Лейпциг" навбатдаги турни 24 май куни сафарда "Майнц"га қарши ўтказса, "Фрайбург" эса 23 майда ўз майдонида "Вердер"ни қабул қилади.


Ушбу баҳс ҳақида сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов қуйидаги фикрни билдирди: "Карантин "Лейпциг"га ёмон таъсир этгани сезилди ва "Фрайбург" жорий мавсум "Лейпциг" мағлуб этолмаган иккинчи жамоага айланди. Биринчи даврадаги баҳсда ҳам "Аугсбург" ишончли ўйнаган ва ғалабани тантана қилганди. Кристиан Штрайх жозибадор футбол тақдим этиш билан овора. Европа лигаси йўлланмасига лойиқ жамоа тузди.


РБ Лейпциг – Фрайбург 1:1 (0:1, 1:0)

«Ред Булл Арена Лейпциг»

Голлар: 0:1 – 34 Гульде, 1:1 – 77 Поульсен.

РБ Лейпциг – Гулачи, Мукиеле (Лукман, 46), Клостерманн, Хальстенберг, Анхелиньо, Нкунку (Шик, 81), Адамс (Забитцер, 69), Кампль, Лаймер, Вернер, Поульсен.

Фрайбург – Шволов, Кох, Гюнтер, Хайнц, Шмид (Шлоттербек, 90), Шаллаи (Хелер, 60), Хефлер, Гульде, Грифо (Вальдшмидт, 68), Линхарт, Петерсен (Хаберер, 68).

Огоҳлантиришлар: Шаллаи (24).


Юлиан Нагельсманн учрашувдан кейин ўз фикрларини шу тариқа билдирди. 





RB Leipzig

Yussuf Poulsen - 77'

1. Bundesliga . Round 26

16/05/2020, 19:30

1
:
1
Finished

Freiburg

Manuel Gulde - 34'

Stadium: Red Bull Arena Leipzig, 0 spectators

Referee: Manuel Graefe

45'
90'
46'  Nordi Mukiele (Ademola Lookman)
69'  Tyler Adams (Marcel Sabitzer)
77'  Yussuf Poulsen
77'  Kevin Kampl
81'  Christopher Nkunku (Patrik Schick)
24'  Roland Sallai
34'  Manuel Gulde
34'  Vincenzo Grifo
61'  Roland Sallai (Lucas Hoeler)
68'  Nils Petersen (Janik Haberer)
68'  Vincenzo Grifo (Gian-Luca Waldschmidt)
90'  Jonathan Schmid (Nico Schlotterbeck)
90'  Robin Koch




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика