Latest news

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  3 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Бундеслига. Бўш трибуналар ўйин сифатига таъсир қилмоқда News

Бундеслига. Бўш трибуналар ўйин сифатига таъсир қилмоқда

Бундеслигадаги ноодатий дебют тур борасидаги баъзи хулосалари билан ўртоқлашди Шахбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Томас Мюллер мухлисларсиз ўтган тур ўйинларини ҳазиломуз тарзда нафақахўр чолларнинг кечки маҳал ўтказган ўзаро учрашувига қиёслади. "Рур дербиси"да "Боруссия" Дортмунднинг "ўйноқи чоллари" "Шальке"ни аяб ўтиришмади.

Хўш, қизиқ фактларга ўтамиз. Коронавирус эффектини бевосита ўйинга ўтказган таъсири ҳақида. Демак, бу турда Бундеслигада барча жамоалар одатдагидан кўра кўпроқ тўпни орқага, яъни дарвозабонга оширишди.

Карантиндан аввалги давр билан солиштирганда, ўтган тур дарвозабонлар нисбатан кўпроқ тўп билан муомалада бўлишди. Масалан, Нойер коронавирусдан аввалги даврга қараганда 50% кўпроқ тўпга тегинган. Сермаҳсуллик, яъни голлар бўйича ҳам фарқ мавжуд. Дейлик, аввалги турларда ўртача 3,25 голлар урилган. Ўтган турда эса голлар ўртача 2,75ни ташкил қилди. Яъни самарадорлик тушиб кетди.

Ўсиш тарафлама футболчиларнинг югуриши, яъни жамоаларда ўйин давомида амалга оширилган спринтлар кўрсаткичи ошган. Бу футболчилар уйда кўп шуғулланган индивидуал машқлари билан боғланиши мумкин.

Захира лимити оширилгани, яъни 5 ўзгаришгача рухсат берилганидан Бруно Лаббадиа ("Герта"), Давид Вагнер ("Шальке"), Штеффен Баумгарт ("Падерборн"), Марко Розе ("Боруссия" М), Адольф Хюттер ("Айнтрахт"), Маркус Гисдоль ("Кёльн"), Ахим Байерлорцер ("Майнц"), Маркус Хоффман ("Унион") фойдаланди. Қолганлар тўрттадан ўзгаришни амалга оширган бўлса, "Бавария" устози Флик одатдагидек 3 ўзгариш билан чекланди.

"Бавария" таркиби ҳақида: бошланғич таркибда сюрпризлар кузатилмади. Аввалги каби жамоанинг ҳозирги даврдаги асосий ўзаги ўйнади. Таянч зонасидаги Киммих вақти-вақти билан Боатенг ва Алаба жуфтлигидаги марказга тушиб бир чизиқда ўйнади. Мюллер эса ўзининг ёқимли "нуқта" - ўнг қанот вингери ролида ҳаракат қилди. Айтганча, Томас карантинда қишга яқин тиклаган оптимал формасини йўқотмагани кўринди. 

Эсимда, ўйиндан аввал Флик "Бавария" якка-курашларга кўпроқ эътибор бериши кераклигини таъкидлаб, "Унион"ни бу борада мақтаганди. Шу боис асосий таркибда Коутиньо эмас, балки Горецка қўйилди.

Қисқаси, Фликнинг ҳақлиги ва "Унион" ҳавода ва якка-курашда анча кучлилигини кўриш мумкин. Чунки, ўтган турда якка-курашлардаги энг яхши кўрсаткич "Унион"га (28) тегишли. Яна бир қизиқ тарафи, шу куни "Бавария"нинг барча футболчилари, Нойер ҳам ҳаводаги курашда камида икки маротадан ғолиб чиққан ва шундай ҳолатда ҳам яккакураш ва ҳаводаги тўпга ўйнашда "Унион"га тенг келадигани топилмади.

Шуни ҳам айтиш керакки,  "Бавария" ўтган турда иккала "Боруссия" ёки "Байер"дек ёрқин кўринмаганини эконом режим билан боғлаш мумкин. Яъни жамоа етарли захира билан ўйнади. Флик жамоани ҳозирги ҳолатини тўғри баҳолаб, июлга қадар давом этадиган чемпионат ва кейин маълум танаффусдан кейин ЕЧЛ "пойга"сига қўшилишни инобатга олиб, кучни шунга қараб тақсимламоқда. Ўртада балансни ушламоқчи. Флик олдида осон бўлмаган давр турибди. Лекин шу ҳолатда ҳам "Бавария" Фликнинг энг кучли "фишкаси", яъни самарали ўйнай олди. 

Ханси Флик бошқарувидаги "Бавария" нафақат тажовузкор, агрессив ва прессингни хуш кўрадиган ҳужумкор жамоа, балки минимализациядан максимум фойдаланиш — самарадорликни юқори ўринга қўяди.

Бежизга Флик бошқарувидаги "Бавария" Бундеслигада ўтказган 16 ўйинда 50 та гол уриб, ўртача самарадорлик (3,1 гол) бўйича Германия рекордини ўрнатмади,  дейилади хабарда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика