Latest news

14:52Англия премьер-лигаси. Қолган 10 та клуб билан таништирамиз   0 14:40"Рома"нинг яна бир ҳужумчиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Римликлар ушбу трансфердан 20-25 млн евро ишлаб олмоқчи  1 14:15Беллингем дунёнинг машҳур бренди элчисига айланди  0 13:50Ла Лига старти — 4 та ўйинда 3 та дуранг. "Барселона" ўз ўйинини бугун, "Реал" эса эртага ўтказади  0 13:27МЮ футболчида жароҳат борлигини била туриб уни харид қилди  1 13:16Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?  20 12:32"Динамо" ОКМКни таслим қилган баҳсдаги футболчи, мураббий ва мухлислар ҳиссиётлари  3 12:23“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди  0 12:16"Металлург" сардори 293 кундан сўнг яшил майдонга қайтди  1 11:48Жиддий жароҳат олган "Сўғдиёна" етакчиси қачон майдонга қайтади?   1 11:41Бугун тунда Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтади  0 11:21Бу иш ПСЖ тарихида иккинчи марта содир бўлди  0 10:54"Реал Мадрид" ёзда яна футболчи сотиб оладими? Анчелотти жавоб берди  1 10:26Англия грандидан 70-80 очко олиб ташланиши мумкин  6 09:52Элдор Шомуродов фаолиятини Италия футболи афсонасининг жамоасида давом эттириши мумкин   16

Бундеслига. Пешқадамдан ишончли ғалаба News

Бундеслига. Пешқадамдан ишончли ғалаба

Германия чемпионати 11 туридан жой олган "Боруссия М" ва "Вердер" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар ғалабали юришни давом эттиришди.

Borussia Moenchengladbach

Ramy Bensebaini - 20', Patrick Herrmann - 22', Patrick Herrmann - 59'

1. Bundesliga . Round 11

10/11/2019, 16:30

1
:
3
Finished

Werder Bremen

Leonardo Bittencourt - 90'

Stadium: Borussia-Park, 54022 spectators

Referee: Tobias Stieler

45'
90'
14'  Nico Elvedi
20'  Ramy Bensebaini
20'  Laszlo Benes
22'  Patrick Herrmann
22'  Marcus Thuram
25'  Stefan Lainer
34'  Christoph Kramer (Jonas Hofmann)
52'  Ramy Bensebaini
59'  Laszlo Benes (Florian Neuhaus)
59'  Patrick Herrmann
59'  Denis Zakaria
70'  Patrick Herrmann
81'  Alassane Plea (Lars Stindl)
87'  Ramy Bensebaini
27'  Yuya Osako
38'  Milos Veljkovic
53'  Davy Klaassen
56'  Nuri Sahin
73'  Nuri Sahin (Benjamin Goller)
75'  Davy Klaassen
81'  Marco Friedl
81'  Marco Friedl (Joshua Sargent)
90'  Leonardo Bittencourt
90'  Milot Rashica

Бундеслига. 11 тур>> Мусобақа жадвали

10 ноябрь (якшанба)

БОРУССИЯ М — ВЕРДЕР 3:1 (2:0, 1:1)

"Боруссия Парк" стадиони | 17:30

Бош ҳакам: Тобиас Штиллер

Голлар: Бенсебайни 20, — 1:0, Херманн 22, — 2:0, Херманн 60, — 3:0, Биттенкур 90+3, — 3:1.

"Боруссия М" (Мёнхенгладбах):
1.Янн Зоммер, 18.Штефан Лайнер, 28.Маттиас Гинтер, 30.Нико Элведи, 25.Рами Бенсебайни, 6.Кристоф Крамер (23.Йонас Хофманн, 34), 7. Патрик Херманн, 8.Денис Закария, 22.Ласло Бёнеш (32.Флориан Нойхаус, 59), 10.Маркус Тюрам, 14.Алассан Плеа (13. Ларс Штиндль, 81).  

Захира: 31.Макс Грюн, 17.Оскар Вендт, 15.Луи Бейер, 5.Тобиас Штробль, 16.Ибрахими Траоре 11.Раффаэль.


"Вердер" (Бремен): 1.Иржи Павленка, 23.Теодор Гебре Селласие, 13.Милош Велькович, 21.Омер Топрак, 32.Марко Фридль (19.Жошуа Саржент, 81), 35.Максимилиан Эггештайн, 17.Нури Шаҳин (39.Бенжамен Голлер, 73), 30.Дейви Клаасен, 10.Леонардо Биттенкур, 8.Юя Осако, 7.Милот Рашица.

Захира: 27.Стефанос Капино, 4.Михаэль Ланг, 15.Себастьян Лангкамп, 44.Филипп Баргфреде, 36.Кристиан Гросс, 24.Йоханнес Эггештайн, 14.Клаудио Писарро.

Огоҳлантиришлар: Элведи (14), Лайнер (25), Велькович (38), Бенсебайни (52), Шаҳин (56), Херманн (70), Фридль (81).

Четлатиш: Бенсебайни (87). 

                             УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. ГОООООООЛЛЛ! Леонардо Биттенкур жуда чиройли гол урди ва ҳисобни қисқартирди — 3:1.

— Иккинчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

87. Рами бугун нима иш қилиш керак бўлса ҳаммасини бажарди! Гол урди, огоҳлантирилди ва майдондан четлатилмоқда.

85. Маълумот: Мёнхенгладбах клуби жорий мавсум Бундеслигада айни пайтга келиб 24 та гол урган ва 10 та гол ўтказиб юборган.

81. Ўзгариш: Плеа майдонни тарк этди, Штиндль сафга қўшилди.

81. Фридль огоҳлантирилди ва алмаштирилди. Унинг ўрнида Саржент ҳаракат қилади.

75. Клаасен ҳам огоҳлантирилди. У жуда асабий ўйнамоқда.

73. Ўзгариш: Шаҳин алмаштирилди, Голлер ўйинни давом эттирадиган бўлди.

70. Сариқ карточка! Херманн Биттинкурнинг оёғига хавфли чиқиб келди ва ўз улушини олди.

68. УХХХ!! Херманнинг зарбаси, Павленканинг қойилмақом сейви билан якунланди!

61. Ҳозиргина майдонга тушган Нойхаусда ҳам имконияяяятттт! Омад ундан юз ўгирди.

60. ГООООЛ! 3:0. Херманндан дубль! Ажойиб зарба ва дарвозабон ҳеч нарса қила олмади! Мукаммал зарба бўлганди!

59. Ўзгариш: Тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин Ласло мустақил майдонни тарк эта олмади, шифокорларга таянган ҳолда Бёнеш майдондан оқсоқланганча чиқиб кетди, унинг ўрнига Нойхаус тушди.

56. Ласло Бёнешнинг тўпиғини босиб олган Нури Шаҳин огоҳлантириш олди. Афсус, Бёнешнинг тўпиғи қайилиб кетди.

54. Алассан Плеанинг жарима майдони ёнгинасидан йўллаган бурама зарбаси ҳам хавфли чиқдикууу! 

53. Пенальти! Янн Зомер дарвозасига Клаассенн кучли зарба берди, посбондан ажойиб сейв! Пеналтини ҳам қайтарди Зоммер, қойилеее!

52. Рами Бенсебайни огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС... Бироздан сўнг "Боруссия Парк" ўйингоҳига қайтамиз! 

45+3. Фридль Тюрамга қарши қўполлик ишлатди. Ҳаволардаги курашларда ҳам оловли жанг кечмоқда.

— Тўхталишлар ўрнини қоплаш учун биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эггештайнн! Боши билан 6 метрлардан зарба берди. Зоммерга тасанноларрр! Жойни тўғри танлагани, Яннга фойда келтирди ва у яна вазият қаҳрамонига айланмоқда! Икки дақиқада иккитага сейв! Қойил Зоммер!. Меҳмонларга ҳам БРАВО! 

41. Рашицанинг уринишиии! Зоммер кучли ҳамда аниқ зарбани ажойиб сейви орқали бартараф этди.

38. Маркус Тюрамга нисбатан хавфли ва қўпол ўйнагани учун Велькович сариқ карточка билан "мукофотланди".

36. Бенсебайниии! Бугун ўзига жуда ишониб ўйнамоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам ўзи ҳужум бошлади, Тюрам билан ўйнаб ундан пас қилиб олди ва якунловчи зарбани ҳам деярли аниқ ижро этди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетдиии!

34. Ўзгариш: Кристофф Крамер (out)оғриқ билан майдонни тарк этди, унинг ўрнига 23 рақамда Йонас Хофманн (in) тушди.

27. ГОООООООООЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди! Юя Осако имкониятдан фойдаланди! Тўхтанг, шошмаймиз, VAR'га мурожаат этилмоқда. Ҳужум уюштирилаётганда Милот Рашица, Закариянинг йиқилишига ёрдамлашиб юборгани учун гол бекор қилинди!

25. Штефан Лайнер ҳам огоҳлантирилди. Вельвковичнинг оёғига ташлангани учун, йўқ, тўпга ета олмай футболчининг оёғига тегиб кетгани учун ҳакам уни аяб ўтирмади.

22. ГОООЛЛЛЛ! Меҳмонлар биринчи голни ҳазм қилишга улгурмай иккинчи тўпни дарвозаларидан олиб чиқишди. Ян Зоммернинг Тюрамга ҳаволатиб узатиб берди, Маркус эса йиқилаётиб Херманнга "скидка" ташлаб берди ва 7 рақамдаги футболчи бўш қолган дарвозани ишғол этди!  2:0. Бундеслига пешқадамининг ўйини чакки эмас-а?!

20. ГООООООООООООЛ! "Боруссия" олдинга чиқиб олмоқда. Бёнешнинг жаримадан узатмасини Рами Бенсебайни боши дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 1:0. Давом этамиз. Ўзи вазият мезбонлар гол уришига қараб кетаётганди, тўғрими азиз дўстим?!

14. Учрашувдаги биринчи сариқ карточка! Элведи Биттенкурни азоблагани учун огоҳлантирилди. 

13. Меҳмонлар яна ҳужум уюштиришди. Чап қанотдан Биттенкурнинг узатмасини Элведи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Элведи бўлмаганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди. Раҳмат айтиб қўйиши керак, жаноб Зоммер! — гладбахликлар сардори ва посбони

7. Роберт Энкенинг вафоти сабаби: 2009 йил 10 ноябрь куни ўз жонига қасд қилган эди. Энке 6 йил давомида дерпессия касаллигидан азоб чеккан ва бунинг устига Лара исмли қизчасининг 2006 йилдаги ўлими... Шулардан қутулиш мақсадида ўзини тезюрар пойезд тагига ташлагани маълум бўлган.

3. "Вердер" ҳам ажойиб ҳужум ташки этди. Милот Рашицанинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Зоммер бир амаллаб қайтариб қолди. Баракалла иккала жамоага ҳам. Шиддатли ўйин кимга ҳам ёқмайди дейсиз?!

1. Маркууссс Тюрам! Қанотдан узатилган тўпни тўхтатмаслан дарвоза томон бурди, бироз ноаниқ. Мезбонлар илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Лиллиам Тюрамни танийсизми? Ўша франциялик собиқ ҳимоячининг ўғли бўлади шу йигит.

1. Учрашув бошланди!

17:27 | Бугун "Боруссия М" собиқ дарвозабони Роберт Энке вафот этганига 10 йил бўлди. Мазкур тўқнашувдан олдин 32 ёшида фоний дунёни тарк этган Энке хотирасига бағишлаб 1 дақиқалик сукут сақланди. Унинг ўлими ҳақида тафсилотларни билишни истайсизми? 

17:25 | Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! 

Бундеслига 11 турининг марказий учрашуви кеча оқшом ортда қолган бўлса, бугун айни пайтда мусобақа пешқадамининг ўйинини биргаликда кузатиб борамиз. Сизлар учун матнли трансляцияни камина Нодир Абдурасулов ёзиб бораман. Фикрларингиз ва саволларингиз бўлса бемалол қолдиришингиз мумкин. Ўйин давомида онлайн саҳифа орқали суҳбатлашиб борамиз. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика