Latest news

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

Бундеслига. "Бавария" якка ҳоким, "Боруссия Дортмунд"ни "тинчлантириб" бўлмаяпти ва яна ўша "Хоффенхайм" News

Бундеслига. "Бавария" якка ҳоким, "Боруссия Дортмунд"ни "тинчлантириб" бўлмаяпти ва яна ўша "Хоффенхайм"

Германия чемпионати тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.


Куни кеча якунига етган 4-тур ўйинлари хусусида ва бугун бошланадиган 5-тур учрашувларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Сешанба ва чоршанба куни бўлиб ўтган 4-тур ўйинларида кутилмаган сенсацион натижа қайд этилмади.

Эътиборга молик жиҳати, "Хоффенхайм" яна барчани ажаблантирди. Гап шундаки, ўтказилган барча ўйинларда дуранг ўйнаб келаётган Юлиан Нагельсман жамоаси ушбу турга келиб ниҳоят ғалаба қозонишга жуда яқин турганди. "Дармштадт"га қарши кечган беллашувнинг охирги дақиқаларигача ютиб турган "Хоффенхайм" учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада гол ўтказиб юборишди ва яна дуранг натижасини қайд этишди. Тўрт ўйин ва 4 очко.

"Фрайбург" кутилганидек "Гамбург" жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратди. "Ингольштадт" эса ўз майдонида "Айнтрахт"га имкониятни бой берди.

Мавсум кашфиёти сифатида қаралаётган "РБ Лейпциг" жамоаси бу турда оддий бўлмаган рақиб "Боруссия Мёнхенгладбах"га қарши кечган баҳсда бир очкони қўлга киритишди. Дебютант саналган "РБ Лейпциг" 4-турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда. Яна улар ҳозирга қадар мағлубият нималагини билмай келишмоқда. Бу ажойиб натижа.

Бош мураббийни истеъфога чиқарган "Вердер" жамоаси яна ўз уйида мағлубиятга учради. Бу сафар бременликлар майдонидан "Майнц" жамоаси 3 очко билан қайтишга муваффақ бўлишди. Виктор Скрипникни ишдан кетиши "Вердер"га ҳозирча наф келтиргани йўқ. "Вердер" эса ўзига янги бош мураббий излаш билан банд. Бу орада эса улар турнир жадвалининг энг қуйи қисмида яхшилаб ўрнашиб олишди.

Леверкузенда кечган "Байер" - "Аугсбург" ўйинида ҳисоб очилмади. Энг қизиғи, "Байер" бу баҳсда ҳам яна белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Ўтган ўйинда "Айнтрахт"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқасида белгиланган пенальтини Чичарито голга айлантира олмагани туфайли леверкузенликлар мағлубиятдан қутилиб қолишолмаганди. Бу сафар эса Арангуиз жамоасига сув ва ҳаводек керак бўлган ғалаба келтирадиган пенальтидан унумли фойдалана олмади. Якунда эса "Байер" бу баҳсда 2 очко йўқотди.


Мавсумни голсиз ва табиийки ғалабасиз ўтказаётган "Шальке" "Велтинс Арена"да ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган "Кёльн"ни меҳмон қилди. Турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган гельзеркирхенликлар учун ўйин омадли бошланганди. Класс-Ян Хунтелаар ниҳоят жамоасининг узоқ кутилган илк голини киритишга муваффақ бўлди. "Кёльн" дарвозаси ҳам ниҳоят "ўққа" тутилди. Аммо "Шальке"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Кёльн" ирода намойиш этди ва мезбонлар дарвозасига кетма-кет уч маротаба йўл топди ва сафардан муҳим 3 очко билан қайтиш вазифасини уддалади.


Турнинг марказий баҳси "Вольфсбург" ҳамда "Боруссия Дортмунд" жамоалари ўртасида кечди. Ўйин Томас Тухель шогирдларининг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Учрашув дебютидаёқ Марк Бартранинг фаоллиги эвазига Рафаэль Геррейру дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва Кастельс дарвозасини нишонга олишда муаммога дуч келмади. Орадан кўп вақт ўтмай Обамеянг таблодаги ҳисобни яна биттага оширди. "Вольфсбург" гарчи ҳимояда кўнгилдагидек ўйнай олмаган бўлсада, ҳужумда яхши таассурот қолдирди. "Бўрилар"да ҳам гол уриш ажойиб имкониятлар вужудга келди. Аммо шу куни "Боруссия" дарвозабони Бюрки жуда ишончи ўйнади ва бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Якунда эса "Боруссия Дортмунд" рақиби дарвозасига яна уч маротаба йўл топа олди. "Вольфсбург" эса рақибнинг бешта голига Дидавининг ягона голи билан жавоб қайтарди.

Томас Тухель шогирдлари ушбу баҳсда жами рақиб дарвозаси томон 8 маротаба зарба йўллашди ва уларнинг барчаси мўлжалга аниқ борди. Йўлланган 8та зарбанинг 5таси гол билан якунлангани ва дортмундликлар охирги 3 ўйинда жами 17 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишгани шунчаки ажойиб натижа.

Турнир пешқадамлари ўртасида кечган "Бавария" - "Герта" беллашувида мюнхенликлар ишончли ва йирик ғалабани қўлга киритишди. Франк Риберининг чиройли голи, "Герта" ҳимоясидаги парокандаликдан унумли фойдаланган Тьяго Алькантаранинг голи ва якунда жароҳатидан қутилиб илк маротаба майдонга тушган Роббеннинг ўз услубидаги голидан сўнг таблода 3:0 ҳисоби ўрнатилди.


Германия чемпионатининг 4-туридан сўнг "Бавария" юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Кёльн" эса 10 очко билан пешқадамни "қувишда" давом этмоқда. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси эса 9 очко билан 3-поғонага кўтарилиб олди. Уларга эса турнир жадвалида "Айнтрахт" ҳамда "Герта" жамоалари "қўшнилик" қилишмоқда. "РБ Лейпциг" эса шунчаки шов-шув кўтариш эмас, балки бундеслигадаги ниятлари ва мақсадлари жиддий эканини исботламоқда. Дебютант жамоа активида 8 очко мавжуд ва улар 6-ўринни ўзларини қилиб олишган.

Хавфли зонада "Вердер" ҳамда "Шальке" жамоалари "пешқадамлик" қилишмоқда. Бу жамоалар ҳозирча кўпчиликни ажаблантиришда давом этишмоқда.

Бундеслиганинг 4-туридан сўнг энг кўп гол урган жамоаси "Бавария" ҳисобида 14та гол мавжуд. Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа "Вердер" активида ҳам 14та гол бор.


Ғалаба қозона олмаётган жамоалар сони бешта. Булар "Шальке", "Вердер", "Ингольштадт", "Гамбург" ҳамда "Хоффенхайм". Мағлубият нималигини билмай келаётган жамоалар сони тўрттани ташкил этади. "Бавария", "Кёльн", "РБ Лейциг" ва "Хоффенхайм" жамоалари ҳали майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишмади.


Бундеслига 4-турининг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Бюрки ("Боруссия Д")

Ҳимоячилар: Фредерик Соренсен ("Кёльн"), Давид Абраҳам ("Айнтрахт"), Николас Хофлер ("Фрайбург"), Жулио Донати ("Майнц")

Ярим ҳимоячилар: Франк Рибери ("Бавария), Тьяго Алькантара ("Бавария"), Гонсало Кастро ("Боруссия Д"), Рафаэль Геррейру ("Боруссия Д")

Ҳужумчилар: Пьер-Эмерик Обамеянг ("Боруссия Д"), Антони Модест ("Кёльн")


Тўпуралар пойгасида Роберт Левандовски якка ҳокимлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 5та гол мавжуд. Иккинчи поғонада эса Обамеянг ва Модест бормоқда. Дортмунд ҳужумчиси "бўрилар"га қарши ўйиндаги дубли эвазига голлари сонини 4тага етказиб олди. Левандовски ҳамда Обамеянг пойгасига тезлик билан "Кёльн" ҳужумчиси Антони Модест ҳам қўшилиб олди. Уларга эса "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳам рақобат тақдим этишга уриниб кўрмоқчи. Ҳозирча ёш истеъдодли ҳужумчи Вернер ҳисобида 3та гол бор.


Ассистентлар етакчиси Франк Рибери саналади. Ҳозирча Рибери жамоадошларининг тўртта голига ҳаммуаллифлик қилди. "Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Крамарич, дортмундликлар аъзоси Кастро ва "Бавария" футболчиси Томас Мюллер эса 3та голга ассистентлик қилишган.


Бугун Бундеслиганинг 5-тур ўйинларига старт берилади.


Турни "Боруссия Дортмунд" ҳамда "Фрайбург" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради. Эртага эса "Айнтрахт" жамоаси "Герта"ни меҳмон қилади. "Аугсбург"нинг бу галги рақиби эса "Дармштадт" бўлади. "Гамбург" ўз майдонида "Бавария"га жиддий имтиҳон топширади. Ишлари юришаётган "Майнц" бу турда аксинча ишлари орқага кетаётган "Байер"ни қабул қилади. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби эса "Ингольштадт" билан куч синашади. Турнир жадвалининг қўйи қисмида ўрнашиб олган "Вердер" бу гал ўтган турда "Боруссия Д"дан "тарсаки" еган "бўрилар", яъни "Вольфсбург" билан орани очиқ қилиб олишади.

Якшанба куни эса турнинг сўнгги иккита беллашуви бўлиб ўтади. Фақат дуранг қайд этаётган "Хоффенхайм" мағлубиятдан боши чиқмаётган "Шальке"ни синовдан ўтказади. Ҳозирча ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этаётган "Кёльн" ҳамда "РБ Лейциг" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика