Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью)
23 may 2020 16:57
News
Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью)
"Бавария" Ханси Флик бошчилигида ғалабалар фоизини ўстириб, катта мақсад йўлида одимлаб бормоқда. Ҳозир айни ўч олиш вақти, чунки рақиб - биринчи даврада "Бавария"ни тўртта тўп фарқи билан 5:1 ҳисобида таслим қилган "Айнтрахт".
Bayern Munich Leon Goretzka - 17', Thomas Mueller - 41', Robert Lewandowski - 46', Alphonso Davies - 61', Martin Hinteregger - 74' |
1. Bundesliga . Round 27 23/05/2020, 22:30 2
:
5
Finished
|
Eintracht Frankfurt Martin Hinteregger - 52', Martin Hinteregger - 55' |
Stadium: Allianz Arena, 0 spectators
Referee: Marco Fritz
Ҳозир жамоаларнинг ҳолати мутлақо бошқача дейишингиз мумкин, бироқ бу ўйинда ҳеч қандай интрига бўлмайди дегани эмас.
Сўнгги икки йил ичида Мюнхен ва Франкфурт ўртасидаги кураш қайсидир маънода принципиал аҳамият касб этмоқда – жамоалар мана еттинчи бор турли мусобақаларда тўқнаш келишяпти.
"Бавария" – 2020 йилда ютқазмаган ҳолда 34 очкога эга бўлган ягона жамоа.
Флик қўмондонлиги остида "Бавария" ҳар бир ўйинда ўртача 3,1 та гол урмоқда (Бундеслиганинг 16 ўйинида нақд 50 та гол!). Шу вақт ичида Левандовски 13 та ва бутун мавсум давомида 26 та гол урди. У шунча турда 26 та гол уришга эришган "Бавария" афсонаси Герд Мюллердан ташқари чемпионат тарихидаги иккинчи ўйинчига айланди.
"Айнтрахт" – бу мавсумда "Бавария"ни мағлубиятга учратган тўрт жамоадан бири.
Алоҳида айтиш керакки, "бургутлар" лигада меҳмондаги ўйинлар бўйича энг ёмон статистикага эга. Улар ишлаб олиш мумкин бўлган 36 очкодан атиги 7 очко тўплашган. "Айнтрахт" Мюнхендаги охирги 10 та учрашувда фақат ютқазган.
Жамоанинг тўпурарлари - ҳимоячи Мартин Хинтереггер ва ҳужумчи Гонсало Пасиенсия. Уларнинг ҳар бири 7 тадан гол урган.
"Франкфурт"да ўзига яраша муаммолар бор. Пасиенсия, Абрахам, Русс, Желсон ва Кор кабилар турли сабабларга кўра ўйинни ўтказиб юборишади.
"Айнтрахт"нинг бу ўйинда ғалаба қозонишига ҳеч ким ишонмаяпти ва жамоа мағлубиятлар сериясини бештага етказишини тахмин қилишмоқда.
"Бавария" "Унион" билан учрашувда катта куч билан ўйнамагани рост, лекин бу бугунги ўйинда ҳам шундай бўлишини англатмайди.
"Бавария" иккинчи ўриндаги жамоадан тўрт очко олдинда бормоқда. Флик бугунги баҳсда кейинги турда "Боруссия Д" билан бўлиб ўтадиган супер жангни ёдда тутган ҳолда ўз шогирдларининг кучини аяб ўйнатишга ҳаракат қилади, етакчиларни асрайди. Балки, захирадаги ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.
"Бавария" таркибидаги ҳолат ҳамон ўзгаришсиз, яъни Толиссо, Хави Мартинес ва Зюле даволанишни давом эттирмоқдалар, Коутиньо ҳам қайтишга яқин. У навбатдаги ўйинларни ўтказиб юборса-да, сафга қайтишга оз қолгани унинг келажаги бўйича саволларга жавоб беришига сабаб бўлади.
Bild нашри томонидан тақдим этилган тахминий таркиблар
"Альянц Арена" бугунги ўйинга тайёр!
“Бавария” иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш ҳар бир футбол ишқибозига завқ бағишлайди. Шундай экан, Тошкент вақти билан 21:30'да бошланадиган баҳсни ўтказиб юборишни маслаҳат бермаймиз.
Бундеслига. Марказий ўйин ва "Фольксваген-Арена"даги тўқнашув ҳақида (превью)
Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси
Шерзод Нурматов тайёрлади.
Comments