Latest news

14:00Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  0 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  10 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  8 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  11 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер" News

Бундеслига, 29-тур старт олмоқда. "Гамбург" - "Байер"

Бугун Германия чемпионатининг 29-турига старт берилади.


Бундеслига учрашувлари кўпчилик футбол ишқибозларини ўзининг шиддаткор ўйинлари билан ром этиб келади. Германияда чемпионати кутилмаган ҳисоблари ва жамоаларининг кучли характери билан бошқа чемпионатлардан ажралиб туради. Бу чемпионатда қайси клуб нечинчи поғонада ва ким қандай кучга эга эканлиги ҳам унчалик муҳим аҳамият касб этмайди. Ҳар қандай учрашувларда мухлислар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюришади.


Бундеслиганинг ҳар қандай ўйинлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотишининг асосий сабаби мана шулар. Бугун чемпионатда кутилмаганда ўз ўйинини топа олмаётган "Гамбург" жамоаси ўз уйида Леверкузеннинг "Байер" клубини меҳмон қилади. Айни пайтда "Гамбург" бундеслигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, Сами Хююпя бошқарувидаги "Байер" ЕЧЛ йўлланмаси учун баҳс олиб бормоқда. Учрашув қизиқарли ва кескин курашлар остида кечиши аниқ. Бу ўйин голларга бой бўлишини ҳам тахмин қилиш мумкин. Бу иккала жамоа ҳимоявий ўйиндан кўра, ҳужумкорроқ футболни ёқтиришади. Асосан "Гамбург" иштирокидаги учрашувларда мухлислар кўпроқ голлар шоусини кўришга ўрганиб қолишган.


Бундеслига, 29-тур.

"Гамбург" - "Байер" (23:30 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Имтех Арена" стадиони.

Ҳамкамлар: Бастиан Данкерт, Маркус Хакер, Рене Роде.

Тахминий таркиблар:

"Гамбург": Рене Адлер, Деннис Дикмайер, Майкл Мансьенн, Хайко Вестерманн, Жоан Журу, Милан Бадель, Толғай Арслан, Петр Ирачек, Рафаэл ван дер Варт, Хакан Чалханоглу, Жак Зуа.

"Байер": Бернд Лено, Себастьян Бениш, Жулио Донати, Филипп Волльшайд, Эмир Спахич, Эмре Жан, Андрес Гуардадо, Гонсало Кастро, Ларс Бендер, Штефан Кисслинг, Сон Хин Мин. 

Биринчи даврадаги ўйин: ("Байер" - "Гамбург" 5:3)


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика