Бундеслига: 25-тур учрашувлари превьюси
14 mar 2014 22:48
News
Бундеслига: 25-тур учрашувлари превьюси
Диққат! Бундеслигада янги тур бошланмоқда.
Кўз очиб юмгунга қадар бир ҳафта ҳам ўтди ва яна эътиборимизни Германия бундеслигаси навбатдаги тур ўйинларига қаратамиз.
Яна бир неча соатлардан сўнг бундеслигада 25-тур учрашувларига старт берилади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур тур доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинларнинг муросасиз ўтиши кутилмоқда. Улар орасида айтиш жоиз бўлса, медаллар масаласини ҳал қилиши мумкин бўлганлари ҳам бор. Ишонамизки, "Бавария" - "Байер" ҳамда "Боруссия Д" - "Боруссия М" каби жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар сиз – азиз мухлисларни асло берфарқ қолдирмайди. Демак, “Championat.asia” да бундеслига 25-тур учрашувлари қисқа анонси.
Мазкур турда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:
15.03 00:30 да Аугсбург - : - Шалке 04
15.03 19:30 да Вердер Бремен - : - Штутгарт
15.03 19:30 да Хоффенхайм - : - Майнц 05
15.03 19:30 да Герта Берлин - : - Ганновер 96
15.03 19:30 да Айнтрахт Б - : - Волфсбург
15.03 19:30 да Боруссия Д - : - Боруссия М
15.03 22:30 да Бавария - : - Байер Леверкузен
16.03 19:30 да Гамбург - : - Нюрнберг
16.03 21:30 да Айнтрахт Ф - : - Фрайбург
"Вердер" - : - "Штутгарт"
Стадион : "Везер Штадион"
Бошланиш вақти: 15.03 (19:30)
"СА" тахмини: 50 % - 50%
25-тур учрашувлари орасида қизиқ ўтиши кутилаётган ўйинлардан бири Бремен шаҳрида бўлиб ўтади. Унда аслида бундеслига етакчилари қаторида эътироф этилувчи, аммо жорий мавсумни жуда-жуда муваффақиятсиз ўтказаётган икки жамоалар - "Вердер" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс юритишади. Машшоқлар жамоаси учун ушбу матчнинг аҳамияти катта. Боиси жамоа анча вақтдан буён ўз мухлислари кўз олдида ўтган баҳсларда омадли тўп тепа олмаяпти. Ушбу нохуш анъанага бархам беришни мақсад қилган "Вердер" футболчиларига ушбу вазифани уддалаш осон бўлмайди. Зеро "Штутгарт" ҳам очко олиш мақсадида Бременга ташриф буюрмоқда. Демак, беллашувни кузатишимизга асослар етарли. Келинг уни кузатамиз ва қайси жамоа омадлироқ экан, деган саволга биргаликда жавоб топамиз.
"Боруссия Д" - : - "Боруссия М"
Стадион : "Сигнал Идуна Парк"
Бошланиш вақти: 15.03 (19:30)
"СА" тахмини: 55 % - 45%
Мазкур тур доирасидан ўрин олган кескин ва муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган баҳслардан яна бири Дортмундда бўлиб ўтади. Унда "Сигнал Идуна Парк" соҳиблари ўзларининг адашлари - "Боруссия" Мёнхенгладбахга қарши баҳс олиб боришади. Ушбу беллашувни кузатиш учун сабабларимиз етарли. Биринчидан, мезбонлар ўз ўйинларини топиб боришмоқда ва борган сари сариқ-қоралар ўйини ижобий кўриниш олмоқда. Аммо рақибда бунинг тамомила акси кузатилмоқда. Гладбахлик футболчилар иккинчи даврани жуда ҳам муваффақиятсиз бошладилар ва кучли учликдан секин-аста саккизинчи ўрингача тушиб келишди. Жамоа ҳозирда банд этиб турган поғона ушбу жамоа учун асло ярашмайди. Шунинг учун ҳам мухлислар иккинчи Боруссиядан ўзига хос комбек кутишмоқда, десак адашмаймиз. Қолаверса, икки "Боруссия" номли жамоалар тўқнашуви ҳар доим ҳам мухлислар диққат-эътибори марказида бўлиб келган. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсни кузатишни маслаҳат бера оламиз.
"Бавария" - : - "Байер"
Стадион : "Аллианц-Арена"
Бошланиш вақти: 15.03 (22:30)
"СА" тахмини: 60 % - 40%
Турнинг марказий учрашуви Мюнхен шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган нодир меъморий мажмуалардан бири саналувчи "Аллианц-Арена"да бўлиб ўтади. Учрашувда турнир жадвалининг олдинги поғоналарини эгаллаб турган икки етакчи жамоалар тўқнаш келишади. Ҳа, мазкур беллашув кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Боиси бу икки клуб медаллар учун кураш олиб боришмоқда ва кўрсатаётган ажойиб ўйинлари орқали ўз мухлисларини хушнуд этишмоқда. "Голливуд ФК" навбатдаги титул учун шахдам қадам ташлаб бораётган бўлса, Сами Хюпия бошчилигидаги "доришунослар" жамоаси мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга уринмоқда. Юксак мақсад йўлида одимлаётган ушбу икки жамоа тўқнашувида кимнинг қўли баланд келиши ҳаммамиз учун қизиқ, албатта. Шуни инобатга олиб, барча-барча бундеслига ихлослмандларини ушбу матчни томоша қилишга чорлаб қоламиз.
Мазкур турда бир қатор натижа ва рекордлар янгиланиши мумкин:
Гвардиола Хайнкесни қувиб ўтиши мумкин
Хосеп Гвардиола "Бавария" штурвалига ўтирганидан буён бундеслига учрашувларида бир марта бўлса ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. Ҳозиргача испаниялик мутахассис бошчлигида мюнхенликлар 24 ўйин ўтказишди ва фақат икки бор дурранг ўйнашди. Қолган барча беллашувлар максимал натижа билан якунланган. Шу боисдан ҳам Гвардиола илк мавсумидаёқ мағлубиятсиз серияни 24тага етказа олган мураббий сифатида Германия бундеслигаси тарихига кирди. Бироқ у бу борада иккинчи бўлиб турибди. Яъни Пепдан аввал Юпп Хайнкес мазкур натижани қайд этишга муваффақ бўлган экан. Хайнкес "Байер" устозига айланган илк мавсумидаёқ кетма-кет 24 учрашувни мағлубиятларсиз ўтказган экан. Лекин испан мураббийида бу натижани янада яхшилаб олиш ва Хайнкесни ортда қолдириш имконияти мавжуд. Бунинг учун ушбу турда "Байер" мағлуб этилиши кифоя. Аммо Гвардиола шогирдлари буни уддалай олишармикан…
"Бавария" – гол машинаси?!
Мюнхен супер клуби сўнгги тўрт беллашувда энг ками тўрттадан гол уришга муваффақ бўлди. Бу орқали жамоа яна бир янги рекорд соҳибига айланиши мумкин. Гап шундаки, агар "Бавария" бу сафар ҳам учтадан ортиқ тўп киритадиган бўлса, қаторасига беш беллашувда учтадан кўп гол киритган илк немисжамоасига айланади. Германия чемпионати доирасида ҳали ҳеч бир клуб кетма-кет беш учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонмаган экан. Аммо катта эҳтимол билан ушбу ҳодиса айнан 25-турда содир бўлиши мумкин.
Фавр кутишда давом этади
Люсиан Фавр немис тилида сўзлашувчи мамлакатларда анча машҳур бўлган мураббийлардан саналади. Ушбу мураббий доим кучли жамоаларда фаолият кўрсатиб келган. Ҳозирда у устзолик қилаётган жамоа эса Фавр учун кутилмаган совғалар тақдим этмоқда. Тушунганингиздек, гап Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳақида кетмоқда. Жамоа манна саккиз учрашувдирки ғалаба қозона олгани йўқ. Бунақаси Фавр фаолиятида ҳали кузатилмаганди. Ушбу ҳолат бу турдан сўнг қандай кўриниш олади, буниси ҳозирча номаълум…
"Фрайбург" учун якшанба омадли эмас
Биласиз, бундеслигада учрашувлар жума, шанба ва якшанбакунлари бўлиб ўтади. "Фрайбург" жамоаси жорий мавсумда якшанба куни ўтказган бирорта учрашувида ҳам ғалаба қозона олмаган. Фрайбургликлар фақат икки бор дуранг ўйнашга муваффақ бўлишган. Кўрамиз, бу сафарги ўйин қандай натижа билан якунланар экан…
Тўпурарлар баҳси:
Тахмин қилганимиздек, деярли ҳар бир турда ушбу кичик беллашув йўлбошчиси номи ўзгармоқда. Левандовскининг майдонга туша олмаганидан унумли фойдаланган Манджукич тўпурарлар баҳсида етакчиликни қўлга олди. Аммо Рамос ҳам чакки ўйнамаяпти. Кўриб турганингиздек, бу рақобатда ҳам борган сари шиддат ошмоқда. Кузатамиз, бу турда воқеалар қандай ривож топар экан…
Бугунга келиб мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:
Гувоҳи бўлганингиздек, 25-турда ҳам бир қатор муросасиз беллашувлар бўлиб ўтади. Биз эса сиз – азиз мухлисларга ушбу учрашувларни кузатишни маслаҳат берамиз. Зеро, бундеслигани томоша қилиш орқали яна бир бор Еврофутбол ҳавосидан бархраманд бўлиш имконига эга бўламиз. Келинг, ушбу имкониятдан унумли фойдаланамиз..!
Бундеслигани кўринг! Бундеслигага мухлислик қилинг! Кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз!
Зохиржон Акрамхонов.

# |
Ўйинчи |
Жамоа |
Голлар |
1 |
Марио Манджукич |
Бавария Мюнхен |
16 |
2 |
Роберт Левандовски |
Боруссия Дортмунд |
15 |
3 |
Адриан Рамос |
ГертаБерлин |
15 |
4 |
Пиер-ЭмерикОбамеянг |
Боруссия Дортмунд |
13 |
5 |
Роберто Фирмино |
Хоффенхайм |
12 |
Бугунга келиб мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:
# |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
M |
Т-Н |
Оч |
1 |
Бавария |
24 |
22 |
2 |
0 |
61 |
68 |
2 |
Боруссия Д |
24 |
15 |
3 |
6 |
28 |
48 |
3 |
Байер |
24 |
14 |
2 |
8 |
13 |
44 |
4 |
Шалке 04 |
24 |
13 |
5 |
6 |
11 |
44 |
5 |
Волфсбург |
24 |
12 |
3 |
9 |
3 |
39 |
6 |
Аугсбург |
24 |
11 |
5 |
8 |
3 |
38 |
7 |
Майнц 05 |
24 |
11 |
5 |
8 |
-3 |
38 |
8 |
Боруссия М |
24 |
10 |
6 |
8 |
10 |
36 |
9 |
Герта Берлин |
24 |
10 |
6 |
8 |
7 |
36 |
10 |
Хоффенхайм |
24 |
7 |
8 |
9 |
0 |
29 |
11 |
Вердер Бремен |
24 |
7 |
7 |
10 |
-18 |
28 |
12 |
Ганновер |
24 |
7 |
5 |
12 |
-12 |
26 |
13 |
Франкфурт |
24 |
6 |
8 |
10 |
-13 |
26 |
14 |
Нюрнберг |
24 |
4 |
11 |
9 |
-15 |
23 |
15 |
Штутгарт |
24 |
5 |
5 |
14 |
-13 |
20 |
16 |
Гамбург |
24 |
5 |
5 |
14 |
-14 |
20 |
17 |
Фрайбург |
24 |
4 |
7 |
13 |
-23 |
19 |
18 |
Айнтрахт Б |
24 |
4 |
5 |
15 |
-25 |
17 |
Гувоҳи бўлганингиздек, 25-турда ҳам бир қатор муросасиз беллашувлар бўлиб ўтади. Биз эса сиз – азиз мухлисларга ушбу учрашувларни кузатишни маслаҳат берамиз. Зеро, бундеслигани томоша қилиш орқали яна бир бор Еврофутбол ҳавосидан бархраманд бўлиш имконига эга бўламиз. Келинг, ушбу имкониятдан унумли фойдаланамиз..!
Бундеслигани кўринг! Бундеслигага мухлислик қилинг! Кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз!
Зохиржон Акрамхонов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments