Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Бундеслига: 21-тур превьюси News

Бундеслига: 21-тур превьюси

Кўз очиб юмгунга қадар бир ҳафта ҳам ўтди ва яна диққатимизни Германия бундеслигаси навбатдаги тур ўйинларига қаратамиз.
Бу ҳафта дам олиш кунларида бундеслиганинг 21 тур учрашувлари ўтказилади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, навбатдаги тур доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинларнинг муросасиз ўтиши кутилмоқда. Улар орасида айтиш жоиз бўлса, медаллар масаласини хал қилиши мумкин бўлганлари ҳам бор. Ўйлаймизки, "Байер" - "Шалке 04" ҳамда "Бавария"-"Фрайбург" каби жамоалар ўртасидаги баҳслар сиз – азиз мухлисларни ҳам берфарқ қолдирмайди. Демак, “СА” да бундеслига 21 тур учрашувлари превъюси.

21-турда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:
15.02 00:30 да     Майнц 05 - : - Ганновер 96
15.02 19:30 да     Боруссия Д - : - Айнтрахт Ф
15.02 19:30 да     Бавария - : - Фрайбург
15.02 19:30 да     Вердер - : - Боруссия М
15.02 19:30 да     Хоффенхайм - : - Штутгарт
15.02 19:30 да     Айнтрахт Б - : - Гамбург
15.02 22:30 да     Байер Леверкузен - : - Шалке 04
16.02 19:30 да     Аугсбург - : - Нюрнберг

"Бавария"  - : -  "Фрайбург"
Стадион : "Аллианц-Арена"
Бошланиш вақти: 15.02 (19:30)
"СА" тахмини: 60 - 40


Тур доирасидан ўрин олган баҳслар орасида энг муросасиз ўтиши кутилаётганларидан бири Мюнхен шаҳрида жойлашган кўркам "Аллианц-Арена"да бўлиб ўтади. Унда мусобақа пешқадами "Бавария" кўрсатаётган нурсиз ўйинлари туфайли мухлисларини ранжитаётган "Фрайбург"ни қабул қилади. Кўплаб мухлис ва мутахассислар ушбу учрашувда мезбонларнинг ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалаба қозонишларини тахмин қилишмоқда. Аммо шуни ҳам унутмаслик лозимки, фрайбурглик футболчилар мазкур тўқнашувга қаттиқ тайёргарлик кўрдилар. Улар ҳам олдиларига Мюнхендан очко олиб қайтиш вазифасини қўйишган. Шуни инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, "Бавария" - "Фрайбург" учрашувини кузатиш учун сабабларимиз етарли.

• "Бавария" бу галги рақиби - "Фрайбург"га қарши кечган сўнгги 23 баҳснинг бирортасида мағлубиятга учрамай келмоқда. Кўрамиз, бу сафар ҳам ушбу анана давом этармикан…

• "Фрайбург" ўз тарихида бирор марта бўлса ҳам турнир жадвали пешқадамига қарши кечган сафар ўйинида ғалаба қозона олмагани эътиборга молик ҳодисадир.

• 20-турдан кейин "Голливуд ФК" ҳисобида 56 очко мавжуд. Бир нарсага диққатимизни қаратсак: Ўтган мавсум якунида 56 очко тўплаган жамоа тўртинчи ўринни қўлга киритганди. Демак, "Бавария" энг камида ЧЛда ўйнаш имконини берувчи ўринни ўзи учун нақд қилиб бўлди!

• Хосеп Гвардиола шогирдлари сўнгги ўн икки учрашувда фақат ва фақат зафар қучишмоқда. Хатто дурранг ўйнаш ҳам мюнхенликлар учун "қийин" вазифага айланган.

• Бу мавсумда ҳеч бир жамоа "Бавария"ни мағлуб этиш имконини топа олаётгани йўқ. Фақатгина "Фрайбург" ва "Байер" жамоалари "Голливуд ФК"га қарши кечган учрашувларда дурранг натижа қайд этишнинг уддасидан чиқишган.

• Мюнхен супер-клуби жорий мавсумдаги барча уй учрашувларида зафар қучиб келмоқда. Бундай учрашувларнинг сони ҳозирча 10 та. Аммо бу сериянинг янада узоқроқ давом этишига ишонишимиз мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, бугунга қадар бундеслиганинг ҳеч бир клубига мавсумнинг ҳамма уй ўйинларини фақат ғалаба билан тугатиш насиб этган эмас.

• Тиаго бундеслига доирасидаги ўзининг дастлабки ўн учрашувининг ҳаммасида ғалаба қозонди. Хави Мартинес бўлса ўзи иштирок этган охирги 19 ўйинни ютиб келомоқда. Бу икки натижа ҳам бундеслига рекорди саналади.

• Оливер Бауманн ва Давид Алаба сингари футболчилар қизиқ бир натижанинг соҳиби бўлиб туришибди: Ушбу икки футболчи узоқ вақт давомида сариқ карточка олмасдан келишмоқда. Бауманн 77 ўйиндан буён сариқ олмаган бўлса, Алаба 69 учрашувдан бери огоҳлантирилмади.

"Боруссия Д" - : -  "Айнтрахт Ф"
Стадион : "Сигнал Идуна Парк"
Бошланиш вақти: 15.02 (19:30)
"СА" тахмини: 55 - 45


Турнинг яна бир муросасиз баҳси Дортмундда бўлиб ўтади. Унда "Сигнал Идуна Парк" соҳиблари Франкфурт шаҳри бош жамоаси саналувчи  "Айнтрахт"га қарши баҳс олиб боришади. Мезбонлар ушбу учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушишларини жамоа бош мураббийи Юрген Клопп таъкидлаб ўтди. Боиси "сариқ-қоралар" сўнгги тўрт уй учрашувида ғалаба қозона олишмади. Табиийки, бу дортмундлик мухлисларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда. Шуни инобатга оладиган бўлсак, "Боруссия"нинг ҳужумкор ўйин намойиш этишини тахмин қилишимиз мумкин. Балки, анча пайтдан бери гол ура олмай келаётган Левандовски бу сафар ўз мухлисларини шод этар. Буёғини ўйинни томоша қилиш орқали билиб оламиз. Қуйида эса учрашув атрофидаги бир қатор қизиқарли маълумотлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

• "Боруссия" Дортмунд "Идуна Парк"да кечган охирги тўрт ўйинда зафар қуча олмади. Бу жамоа тарихидаги энг ёмон иккинчи кўрсаткичдир. Бундан аввал 2006 йилда дортмундликлар қаторасига беш уй учрашувида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олишмаган эди.

• Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу икки жамоа сўнгги беш кун ичида иккинчи бор бир-бирлари билан тўқнаш келишмоқда. Сешанба куни бўлиб ўтган Кубок баҳсида "Боруссия" Д Обамеянг томонидан киритилган ягона гол эвазига зафар қучган эди. Бу сафар кимнинг қўли баланд келар экан…

• Ўтган турда иккала жамоа ҳам ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлишган. Мезбонлар "Вердер"ни 5-1 ҳисобида таслим этишган бўлса, франкфуртлик футболчилар брауншвайглик "адашлари" ("Айнтрахт Б") га қарши баҳс юритиб, 3-0 ҳисобида зафар  қучишгани эътиборга молик.

• Юрген Клопп "Вердер"га қарши кечган матчда ўзининг мураббий сифатида бундеслигадаги 110-ғалабасини тантана қилди. Агар бу сафар ҳам дортмундликлар уч очко қўлга киритишга муваффақ бўлишса, Клопп Отмар Хитцфилдга етиб олиш имконига эга бўлади. У 111 учрашувда дортмундликларни ғалаба сари олиб боришнинг уддасидан чиққан.

• Франкфуртликлар сўнгги беш сафар ўйининг тўрттасида мағлуб бўлишган. Фақат "Байер" (16-тур) ўз уйида 1-0 ҳисобида мағлуб этилган. Кўриб турганингиздек, мазкур тўқнашувда "Айнтрахт" Франкфурт яққол аутсайдер эмас. Агар бу жамоа футболчилари шиддат билан ўйнашса, "Байер" ва хатто "Боруссия Д"дек жамоаларни ҳам таслим эта олишлари мумкин.

• "Боруссия Д" бундеслигада ўйнай бошлаганидан буён "Айнтрахт Ф"дан бошқа ҳеч бир клубни 38 бор мағлуб этиш имконига эга бўлмаган. Бу борада франкфуртликларга унчалик ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.

• Биласиз, Армин Вей кўп йиллардан буён бундеслигада фаолият олиб боради. У бир неча немис жамоаларини бошқарган. Шу вақт ичида Вей бошқарувидаги жамоалар 16 бор "Боруссия" Дортмундга қарши баҳс юритишган бўлиб, фақат бир марта зафар қучишга муваффақ бўлишган, холос. Бу воқеа 2007 йилда "Штутгарт" билан амалга оширилган.

• Роберт Левандовски "Айнтрахт Ф"га қарши ўтган ўйинларда тўрт бор майдонга тушган бўлиб, бу ўйинларда поляк футболчисига гол уриш насиб этмагани диққатга сазовордир.

"Байер" - : -  "Шалке 04"
Стадион : "БайАрена"
Бошланиш вақти: 15.02 (22:30)
"СА" тахмини: 55 - 45

21 турнинг марказий учрашуви Леверкузен шаҳрининг энг нодир меъморий мажмуаларидан бири саналувчи  "БайАрена"да бўлиб ўтади. Учрашувда турнир жадвалининг олдинги поғоналарини эгаллаб турган икки етакчи жамоалар тўқнаш келишади. Ҳа, "Байер" - "Шалке 04" баҳси кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Боиси бу икки клуб медаллар учун кураш олиб боришмоқда ва кўрсатаётган ажойиб ўйинлари орқали ўз мухлисларини хушнуд этишмоқда. Юксак мақсад йўлида одимлаётган ушбу икки жамоа тўқнашувида кимнинг қўли баланд келиши ҳаммамиз учун қизиқ, албатта. Шуни инобатга олиб, барча-барча бундеслига ихлослмандларини ушбу матчни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

• Леверкузеннинг "Байер" жамоаси 20 учрашувнинг 14 тасида зафар қучишга муваффақ бўлди. Бу орқали "доришунослар" жамоа рекордини янгилашга эришишди. Шундай бўлса-да, леверкузенликлар пешқадам - "Бавария"дан 13 очко ортда боришмоқда.

• Штефан Кислинг юбиляр бўлиш арафасида: У бундеслигадаги 300 ўйинида майдонга чиқиш имконига эга бўлиб турибди. Агар Кисслинг "Шалке"га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушса, 300 учрашувлик довонни забт этган 212-футболчига айланади.

• Кислинг 299 учрашувда 121 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

• Кислинг ҳақида яна бир маълумот: Штефан бундеслигадаги сўнгги 106 турнинг барчасида майдонга тушган ягона ўйинчидир. Шу пайтга қадар ҳеч бир футболчи Германия чемпионатида кетма-кет 106 учрашувда майдонга чиқиш имконига эга бўлмаган. 

• Ушбу икки жамоанинг "БайАрена"даги охирги баҳси ўтган мавсумнинг 12-турида содир бўлганди. Ўшанда мезбонлар 2-0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлишган. Айнан ўша учрашувдан сўнг "Шалке 04"да омадсиз учрашувлар серияси бошланиб кетганди.

• Биласиз, бундан 50 йил олдин янгича бундеслигага асос солинган эди. Ўшандан буён "Байер" ҳам, "Шалке 04"ҳам чемпионлик шохсупасига кўтарила олмай келишмоқда. Қачонлардир Германия чемпиони деган унвонга эга чиққан жамоалар ичида фақат шу икки клубгина янги 50 йилликда бундеслигада зафар қуча олишмади.

• Қизиқ бир жиҳатга эътиборингизни қаратамиз: Жорий мавсумда Леверкузен жамоасида энг ёрқин ўйин кўрсатаётган футболчи бу – Сидней Семдир. Қизиқ томони, Сидней янги мавсумдан бошлаб "Шалке 04" учун тўп тепишни бошлайди.

Мазкур турда бир қатор натижалар янгиланиши ва янги рекордлар қайд этилиши мумкин:  
Юрген Клопп 111-ғалабасига муштоқ: Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп тарихий натижани қайд этиш арафасида турибди. Агар Клопп шогирдлари навбатдаги турда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишадиган бўлишса, Юрген Клопп мураббий сифатида бундеслигадаги 111-ғалабасини қўлга киритади. Бу "сариқ-қоралар" жамоаси мураббийлари томонидан забт этилган рекорд натижа саналади. Ушбу рекорд ҳозирда Швейцария терма жамоасини бошқараётган мутахассис Отмар Хитцфилд томонидан ўрнатилган. Бунинг учун унга 208 ўйин талаб этилганди. Клопп эса 190 учрашувдаёқ дортмундликлар мураббийлари орасида энг юқори чўққини забт этиш имконига эга бўлиб тургани эътиборга молик воқеадир. 

Штефан Кислинг 300лик довонни забт этмоқчи: Леверкузеннинг "Байер" жамоаси юраги саналувчи Кислинг ажойиб натижани қайд этиш арафасида. Гап шундаки, ҳужумчи фаолияти давомида 299 бор бундеслига учрашувларида иштирок этишга улгурди ва мазкур турда 300-учрашувида майдонга тушиши мумкин. Футболчи 299 ўйинда 121 марта гол уришга муваффақ бўлгани ҳам эътирофга лойиқ. Штефан 300 учрашувлик довонни забт этаётган 212-футболчидир.

Тиаго ҳам янги рекорд ўрнатиши мумкин: Испаниялик футболчи бундеслигага кўчиб ўтганидан буён унинг жамоаси фақат ғалаба қозонмоқда. Тиаго "Бавария" сафида бундеслиганинг 10 та учрашувида майдонга тушди. Ушбу баҳсларнинг ҳаммаси "Голливуд ФК"нинг ғалабаси билан тугади. Агар мазкур турда ҳам мюнхенликлар зафар қучишнинг уддасидан чиқишса, Тиаго ўзи иштирок этган дастлабки 11 учрашувда ғолиб чиққан дастлабки футболчига айланади. Боиси 10 учрашувда фақат ғалаба қозонган футболчилар орасида Тиаго ёлғиз эмас: Роберт Ковач, Исаак Форза ва Доминик Кор каби футболчилар ҳам ўзларининг бундеслигадаги дастлабки 10 учрашувини ғалаба билан тугатишга муваффақ бўлишганди. Аммо Тиаго бу борада уларни ортда қолдириш имконига эга. Бунинг учун унга ва унинг жамоасига яна бир зафарли учрашув кифоя.

Мусобақа тўпурарлари:  
Тўпурарлар баҳсида қизиқ ҳолат юзага келди. Мавсум бошидан буён голеодорлар баҳсида етакчиликни ҳеч кимга бермай келаётган "Боруссия Д" ҳужумчиси Роберт Левандовски иккинчи даврага келиб бироз сустлашди ва "пойтахтлик меҳмон" Адриан Рамосга биринчи поғонани бўшатиб беришга мажбур бўлди. Рамос ажойиб ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Агар "Леви" аввалгидек ўйнай бошламаса, Рамос "шохсупа"дан пастга тушадиганга ўхшамайди. Қолаверса, Манджукич ва Обамеянг каби футболчилар ҳам турдан-турга ҳисобидаги голлар сонини ошириб боришмоқда. Борган сари қизиб бораётган ушбу "кичик баҳс"да омад охир-оқибат қайси футболчига кулиб боқар экан. Кузатамиз… 


#

Ўйинчи

Жамоа

Голлар

1

Адриан Рамос

Герта Берлин

14

2

Роберт Левандовски

Боруссия Дортмунд

13

3

Марио Манджукич

Бавария Мюнхен

12

4

Пиер-Емерик Обамеянг

Боруссия Дортмунд

11

5

Ведад Ибишевич

Штутгарт

10

6

Йосип Дрмич

Нюрнберг

10

7

Штефан Кислинг

Байер Л

10

 

Мусобақа жадвали:

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

M

УГ - ЎГ

Т-Н

Оч

1

Бавария Мюнхен

20

18

2

0

53 - 9

44

56

2

Байер Леверкузен

20

14

1

5

37 - 20

17

43

3

Боруссия Дортмунд

20

12

3

5

47 - 24

23

39

4

Шалке 04

20

11

4

5

39 - 29

10

37

5

Боруссия М

20

10

3

7

36 - 25

11

33

6

Волфсбург

20

10

3

7

33 - 24

9

33

7

Герта Берлин

20

9

4

7

31 - 24

7

31

8

Аугсбург

20

9

4

7

30 - 29

1

31

9

Майнц 05

20

9

3

8

29 - 35

-6

30

10

Ганновер 96

20

7

3

10

29 - 35

-6

24

11

Хоффенхайм

20

5

7

8

40 - 43

-3

22

12

Айнтрахт Ф

20

5

6

9

24 - 34

-10

21

13

Вердер Бремен

20

5

5

10

24 - 45

-21

20

14

Штутгарт

20

5

4

11

33 - 41

-8

19

15

Фрайбург

20

4

6

10

20 - 36

-16

18

16

Нюрнберг

20

2

11

7

24 - 36

-12

17

17

Гамбург

20

4

4

12

33 - 47

-14

16

18

Айнтрахт Б

20

3

3

14

11 - 37

-26

12

Зохиржон АКРАМХОНОВ тайёрлади


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика