Latest news

09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  6 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  8 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  17 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  12 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0

Бундеслига, 12-тур. Превью News

Бундеслига, 12-тур. Превью

Бугун Германия чемпионатининг 12-тур ўйинларига старт берилади.


Турнинг илк ўйинида "Фрайбург" ўз майдонида чемпионат дебютанти ва пешқадами "Лейпциг" жамоасини қабул қилади. Кристиан Штрайх бошчилигидаги "Фрайбург" жамоаси турнир жадвалида 10-поғонада бормоқда. "Фрайбург" ўз уйида муваффақиятли иштирок этадиган жамоалар сирасига киради. Ҳозирга қадар ушбу жамоа ҳали бирор марта ҳам дуранг ўйнагани йўқ. Штрайх жамоасини ушбу тўқнашувда яхшигина синов кутиб турибди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, "РБ Лейпциг" бундеслигадаги ўзининг илк мавсумида нималар қилаётганини барча кўриб турибди. Ральф Хазенхюттьл бошқарувидаги "Лейпциг" мағлубият нималагини билмай келмоқда.
Шу боисдан ушбу тўқнашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши табиий. "Лейпциг" якка пешқадам сифатида илк ўйинини ўтказади.

Ўтган турда "Бавария"ни мағлуб этиб мюнхенликларни турнир жадвалининг чўққисидан тушиб юборган "Боруссия Д" бу гал "Айнтрахт" меҳмони бўлади. Томас Тухель шогирдларининг кайфиятлари анча чоғ. Сабаби, улар октябрь ойидаги кичик муваффақиятсизликдан чиқиб кетишди ва "Бавария"га қарши ўйинда муҳим ғалабага эришишди. Шунингдек, ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасидаги "Легия" билан бўлган баҳсда рекорд ўрнатган учрашувни ўтказишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Яна бир қувонарли тарафи шундаки, жамоага нафақат ғалаба кайфияти, балки етакчи футболчи ҳисобланган Марко Ройс ҳам қайтди. Марко Ройс узоқ муддатли жароҳатидан фориғ бўлди ва "Легия"га қарши кечган ўйинда иштирок этди. Ройс қайтишини эса гол билан нишонлади. "Боруссия"нинг рақиби "Айнтрахт" гарчи 7-ўринда кетаётган бўлсада, уларда дортмундликлар сингари активларида 21 очко мавжуд. Фақатгина тўплар нисбатига кўра "Боруссия" 3-поғонада, "Айнтрахт" 7-ўринда бормоқда. Бу баҳс ҳам турнинг энг эътиборга молик ўйинларидан бири бўлиши шабҳасиз.

Турнир жадвалида кутилмаганда қуйи поғоналарда уралашиб юрган "Вольфсбург" ҳали ҳам ўзига келиб улгургани йўқ. "Бўрилар" бу сафар яна бир аутсайдер ҳисобланган "Ингольштадт" меҳмонига айланишади.

Яна бир аутсайдер баҳси Гамбургда бўлади. Унда "Гамбург" клуби Бременнинг "Вердер" жамоасини ўз майдонида кутиб олади. Жорий мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Гамбург" учун бу баҳс икки ҳисса юқори қийматга эга. Маркус Гисдол шогирдлари ўтган турда ҳали мағлубиятга учрамаган "Хоффенхайм"дан сафарда очко олишни уддалашганди. Бу сафар эса мухлислар мавсумдаги дастлабки ғалабани кутишаётгани аниқ.

Турнир жадвалининг юқори қисмида яхшилаб ўрнашиб олган "Кёльн" совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Дортмуннинг "Боруссия" клуби билан бир хил очко жамғариб 4-ўринда бораётган "Кёльн" пешқадам "Лейпциг"дан 6 очкога, "Бавария"дан эса 3 очкога ортда қолмоқда.
"Кёльн" ўз ришини муваффақиятли давом эттирмоқчи бўлса, унда улар "Аугсбург" тўсиғини енгишлари талаб этилади. "Кёльн" одатда ўз майдонида бўладиган беллашувларда рақибларининг нозик тарафларига керакли "қулф"ни топа олади. Шунингдек, "Аугсбург" ҳам сафарда нисбатан ёмонроқ натижа қайд этади. Шу жиҳатларни эътиборга оладиган бўлсак, унда бу тўқнашувда устунлик албатта "Кёльн" томонида.

Бундеслигада бешта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Хоффенхайм" билан ўзаро куч синашишади. "Хоффенхайм" "Лейпциг" билан бир қаторда ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Боруссия М" бешта баҳсдан буён қилолмаётган ишини айнан "Хоффенхайм"га қарши учрашувда амалга ошира оладими-йўқми? Бу саволга ушбу беллашувдан сўнг жавоб оламиз.

Карло Анчелоттининг "Бавария" инқироз кўчасидами? Бу савол ҳозирда барчани бирдек қийнаб келмоқда. Кимдир "Бавария"ни аллақачон инқироз кўчасига кириб қолганини таъкидлаётган бўлса, бошқа бировлар хулоса қилишга шошилаётишгани йўқ. Дортмунддан учралган мағлубият, ЕЧЛдаги муваффақиятсиз ўйинлар, пешқадамликни дебютант жамоага топиширилгани "Бавария" манзилига танқид ёмғирларини ёғдирмоқда. Ниҳоят "Бавария" ҳам ички чемпионатда босимни ҳис қилишни бошламоқда. Бу эса уларга яхши тарафлама таъсир қиладими ёки аксинчами?
Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинларни ўтказган "Бавария" ўз уйида "Байер"ни қабул қилади. Рожер Шмидт шогирдлари учун мавсум кўнгилдагидек бошланмаган эди. Аста-секин Шмидт жамоадаги муаммоларни бартараф этди ва натижалар ўзгара бошлади. Жамоа 11-турдан сўнг 9-ўринга кўтарилиб олди. "Аспиринликлар" куни кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалашди. Табиийки жамоанинг кайфияти анча яхши. "Бавария"да эса аксинча. Айнан шу жиҳат "Байер"га ушбу ўйин олдидан қандайдир устунлик тақдим этиши мумкин. Қолган барча жабҳада "Бавария" рақибидан устун ва кучлироқ. Лекин Шмидт Тухель ёки Қурбон Бердиев (Кириченко) қилган ишни бехато уддалай олса, унда "Байер" Мюнхендан очко олиб қайтиши мумкин.


Бундеслигани энг ёмон бошлаган клуб бу "Шальке". Лекин жамоа охирги турларга келиб ниҳоят ўз қаддини кўтариб олди. Гельзеркирхенликлар қуйи поғонадан 11-ўринга қадар кўтарилиб олишди. Бу турда "Шальке" ўз майдонида "Дармштадт"ни меҳмон қилади.
Турнинг сўнгги баҳси эса "Герта" ҳамда "Майнц" жамоалари ўртасида кечади.
"Герта" ҳам ўз ҳисобида 21 очкога эга ва пойтахтликлар совринли ўринлар учун курашишмоқда.


Германия бундеслигаси турдан-турга қизғин тус олмоқда. Дебютант "Лейпциг"нинг шовқин кўтараётгани, "Бавария"нинг кичик инқирози, "Хоффенхайм" 29 ёшли мураббий билан мағлубиятсиз иштирокни давом эттираётгани, "Герта" ҳам юқори ўринлар учун курашаётгани, "Боруссия Дортмунд"нинг янги рақобатчилар билан ўзаро кураши...

Бундеслигани кузатишда давом этинг!

Бундеслига, 12-тур. Турнир жадвали

26 ноябрь.

"Фрайбург" - "РБ Лейпциг" (00:30)
"Айнтрахт" - "Боруссия Дортмунд" (19:30)
"Ингольштадт" - "Вольфсбург" (19:30)
"Гамбург" - "Вердер" (19:30)
"Кёльн" - "Аугсбург" (19:30)
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Хоффенхайм" (19:30)
"Бавария" - "Байер" (22:30)

27 ноябрь.

"Шальке" - "Дармштадт" (19:30)
"Герта" - "Майнц" (21:30)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика