Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Бунақасини кўрмагансиз: Фабьен Бартез чап вингер ролида News

Бунақасини кўрмагансиз: Фабьен Бартез чап вингер ролида

YouTube тармоғида ажойиб футбол хазинаси мавжуд.

Унда дарвозабон Фабьен Бартез 2001 йил ёзидаги мавсумолди турнеда чап вингер вазифасини бажарган.


Бартез ўша учрашувда футболчи сифатида (дарвозабон эмас) тушиш учун Алекс Фергюсонга дарвозадан кўра майдонда кўпроқ фойда келтиришини тушунтиришга уринган. "Мени посбон дейишнинг ўзи етарли эмас, чунки баҳсда максимал даражада иштирок этишни хоҳлайман" - деганди Бартез ўзи ҳақида.


"У тўпни назорат қилишни яхши кўради. Баъзи ўйинолди машғулотларида футболчи сифатида ҳаракат қиларди. У кучли техникага эга эди" - дея эслаган Фергюсон.


Бартезнинг орзуси Сингапур терма жамоасига қарши баҳсда амалга ошди. "Юнайтед" 7:1 ҳисобида олдинда эди ва захирада ўтирган Бартезга 10 дақиқа совға қилинди. У дарвозабонники бўлмаган футболкани олди (Бартез аввалига 7-рақамни олганди, бироқ унгача Бекхэм ушбу рақамдан фойдалангани учун ҳакамлар бошқа рақамли либсода майдонга тушишни сўраган) ва чап қанотга тушди.


Видеода ҳаммаси қандай бўлганини кўришингиз мумкин: Стадиондагилар олқиши, ҳимоячини алдаб ўтишга уриниш, жарима майдончаси ичига ажойиб пас ва омадсиз узатма. МЮ яна битта гол урди - афсуски, гол муаллифи Гиггз.


"Бошқа ўйинчилар қанотни тўп билан таъминларди, Бартез эса тўп кетидан югуравериб, тили осилиб қолганди" - дея ушбу воқеани юзида кулгу билан эслаган Фергюсон.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика