Latest news

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  28 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори? News

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори?

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган дастлабки уч учрашув бугун бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40



Шу кунга қадар бу мавсумда ўз уйида умуман мағлуб бўлмаган "Олмалиқ" сафардаги 6та ўйиннинг барчасида ютқазган "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ўйинда Игорь Шквирин шогирдларининг имконияти юқори экани барчага аён. Жиззах клубининг мағлубиятли серияси тўрттага етди. “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Шу омиллар туфайли бугун "Олмалиқ" ўз мухлисларини хурсанд қилса керак.


«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Дастлабки 12та турда ғалаба қозона олмаган ягона клуб бўлган "Бухоро" ўз мухлислари қаршисида "Металлург"га қарши ўйнайди. Баҳсда имкониятлар тенг дейиш мумкин. Сабаби бухороликларнинг устунлиги бу ўз стадиони ва мухлислари, "Металлург"нинг устунлиги эса сўнгги пайтларда қайд этаётган яхши натижалари бўлади. Ўйинга боғлиқ статистика: Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этиб келмоқда. 


«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён бораётган клублар Навоийда тўқнаш келишади. "Қизилқум" ўз уйидаги охирги учта учрашувнинг барачасида рақибларни мағлуб этди. "Навбаҳор" эса сафардан фақат бир бор ғалаба билан ва 4 бор мағлубият билан қайтди. Ўтган мавсум қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган, балки бу йил ҳам ушбу анъана давом этар. Учрашувдан олдин эса имкониятларни тенг баҳоладик. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика