Latest news

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

Бугунги рақибимиз Ҳамад бошчилигидаги Баҳрайн News

Бугунги рақибимиз Ҳамад бошчилигидаги Баҳрайн

10 октябрь куни Дубайдаги “Seventh” стадионида миллий терма жамоамиз ўзи каби Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Баҳрайн термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Биз учун таниш рақибга қарши беллашув 4 йиллик танаффусдан кейин бу жамоа билан навбатдаги ўйинга айланади. Охирги йилларда мавқеини йўқотиб қўйгандек кўринган Баҳрайн Осиё Кубогига йўлланма олиш орқали яна аввалги ҳолатига қайтишга уринади.

ФИФАга аъзо бўлиш учун ариза топширган "қизиллар" 1965 йил вақтинчалик қабул қилинишди. Уларнинг тўла-тўкис ФИФА таркибига кирганлиги эса 1968 йил Мехикода бўлиб ўтган конгрессда маълум қилинган. 1970 йилда ОФК ҳам Баҳрайнни ўзига аъзо сифатида қабул қилди. Шу йилнинг ўзидаёқ Баҳрайн Футбол Ассоциацияси биринчи халқаро турнирни ўтказди. "Форс Кўрфази Кубоги" баҳслари ушбу мамлакатда бўлиб ўтди. Ҳозирда Баҳрайнда футбол оммавий спорт турига айланиб бўлган ва миллий терма жамоа иштирокидаги баҳсларни кузатиш учун Манамадаги Миллий стадионга ҳар сафар кўп минг сонли мухлислар ташриф буюришади. Футбол билан шуғулланувчилар сони 20 мингга яқин. Расман рўйхатдан ўтган ўйинчилар 4078 тани ташкил этса, барча дивизионлардаги клублар сони 52 тага етган. Бу ҳудуди жиҳатидан жуда кичик бўлган ва кам аҳолига эга мамлакат учун анча яхши натижа ҳисобланади. Таққослаш учун Ўзбекистон ҳудуди Баҳрайнникидан 575 марта катта ва аҳолиси 22 баравар ортиқ. Боз устига, Баҳрайн қуруқлик бўйича қўшни мамлакатларига эга эмас.

БАҲРАЙН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили
: 1958
ФИФА аъзоси: 1968
Расмий интернет сайти: www.bahrainfootball.org
Президенти: Ал Халифа Шайх Али Бин Халифа
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 18 278
Рўйхатдан ўтган футболчилар: 4078
Клублари сони: 52
Футбол расмийлари сони: 710
ФИФА тасарруфидаги учрашувларда майдонга тушишни Баҳрайн 1966 йилда бошлаган. Биринчи учрашувни бу юрт вакиллари Ироқда ўтказишган. Ўшанда Қувайт терма жамоасига қарши кечган кескин беллашувда 4:4 ҳисобидаги голларга бой дуранг қайд этилган. Орадан тўрт кун ўтиб, майдон эгалари билан ўтган учрашувда эса ироқлик футболчилар қандай ўйнаш борасида баҳрайнликларга дарс беришган ва 10:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ушбу мағлубият терма жамоа тарихидаги энг йирик муваффақиятсизлик саналади. Мамлакатда футболчилар савияси 2000-йилларнинг бошида кўтарилди ва терма жамоа ҳам натижаларга эриша бошлади. Масалан, 2004 йил Баҳрайн ФИФА томонидан энг кўп тараққиётга эришган терма жамоа сифатида тан олинди. Ўшанда Осиё чемпионатида ижобий натижаларга эришган "қизиллар" ФИФА рейтингида энг яхши кўтарилишни қайд этишган. Дарвоқе, ўшанда терма жамоа биринчи марта Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этганди. Гуруҳ учрашувларида 5 очко тўплашга муваффақ бўлган Баҳрайн чорак финалда бизни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди. Ярим финалда бўлажак чемпионлар Япония терма жамоасига қўшимча вақтда имкониятни бой бериб қўйишган. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларида эса худди биз каби бу жамоага ҳам омад кулиб боқмаяпти. Икки бор қитъалараро плей-офф баҳсларида Тринидад ва Тобаго ҳамда Янги Зеландияга имконият бой берилган.

БАҲРАЙН ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби:
"Ал Аҳмар" ("қизиллар")
Бош мураббийи: Аднан Ҳамад (Ироқ)
Энг кўп учрашув ўтказган футболчи: Салмон Иса (144 ўйин)
Тўпурари: Ҳусайн Али (33)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 104
Энг юқори ўрни: 44 (2004 йил сентябрь)
Энг қуйи ўрни: 139 (2000 йил март)
Биринчи учрашуви: Қувайт - 4:4 (1966 йил 2 апрел, Бағдод)
Энг йирик ғалабаси: Индонезия - 10:0 (2012 йил 29 февраль, Баҳрайн)
Энг йирик мағлубияти: Ироқ - 1:10 (1966 йил 6 апрель, Бағдод)
Ютуқлари: Араб Кўрфази Кубоги-2011 ва Араб спорт ўйинлари-2011 ғолиби.

БАҲРАЙН ҚИРОЛЛИГИ
Расмий номи:
Мамлакат ал Баҳрайн
Пойтахти: Манама
Йирик шаҳарлари: Муҳаррақ, Жидд Ҳафс, Иса, Ситра, Риффа
Валютаси: Баҳрайн динори
Расмий тили: араб
Ҳудуди: 780 кв. км.
Аҳолиси: 1 млн 348 минг
Интернет коди: .bh

Баҳрайн терма жамоасини айни пайтда ироқлик Аднан Ҳамад бошқармоқда. 53 ёшли мураббий ўзининг футболчилик фаолиятини Ироқ клубларида ўтказган. Мураббий сифатида араб мамлакатларида жуда машҳур. Ироқ ва Иордания терма жамоаларини янги савияга олиб чиққани кўпчилик томонидан эътироф этилган. Баҳрайнда шу йилнинг августидан иш бошлади. Илк учрашувида Қувайтни доғда қолдиришни уддалади. Ҳамад Баҳрайнни ҳам сезиларли кучайтиришга эришишини тахмин қилса бўлади.

Баҳрайн – Иордания – 0:1
Баҳрайн – Қувайт – 0:0
Қатар – Баҳрайн – 0:0
Қувайт – Баҳрайн – 0:1

Аднан ҲАМАД
Туғилган санаси: 01.02.1961
Туғилган жойи: Самарра, Ироқ
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1975–1982 “Самарра”, 1982–1983 “Салоҳиддин”, 1984–1988 “Ал Завра”, 1988–1989 “Ал Талаба”, 1989–1990 “Ал Таяран”, 1990–1992 “Ал Завра”, 1992–1994 “Самарра”. Ироқ терма жамоасида 17 учрашувда 6 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 1994–1996 “Ал Завра” (ёшлар), 1996-1998 “Ал Завра”, 1997–1998   Ироқ U-20, 1998–1999   “Дубай”, 1999–2001 “Ал Завра”, 2000 Ироқ терма жамоаси, 2000–2001 Ироқ U-20, 2001 Ироқ терма жамоаси, 2001–2002 “Ал Завра”, 2002 Ироқ терма жамоаси, 2003 “Ал Завра”, 2003–2004 Ироқ U-23, 2004 Ироқ терма жамоаси, 2005–2006 “Ал Ансор”, 2006–2008 “Ал Файсали”, 2008 Ироқ терма жамоаси, 2009–2013 Иордания терма жамоаси, 2014 “Банияс”.

Шу йилнинг 6 августидан Баҳрайн терма жамоасида.
Осиёнинг 2004 йилдаги энг яхши мураббийи. Ироқда 4 бор энг яхши мураббий деб топилган.

Ҳозиргача терма жамоамиз Баҳрайн билан 9 бор куч синашган. Унда 3 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Тўплар фарқи 11га 8. Бироқ улардан бири бекор қилинган. Бунинг сабабини ишқибозлар яхши билади. Япон ҳакамининг хатоси туфайли ФИФА 1:0 ҳисобида ютган баҳсимизни бекор қилган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика