Latest news

16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  1 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  3 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  34 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  6 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3

Бугунги кундаги энг кучли италиялик футболчи ҳақида News

Бугунги кундаги энг кучли италиялик футболчи ҳақида

"Атлетико"га қарши баҳсда Роналдунинг ҳаракатларидан ҳали ҳам кўпчилик ҳайратланиб юрибди.

Ҳа, португалиялик учта гол урди ва жуда фойдали ўйин ўтказди. Аммо унинг ҳужумдаги жамоадоши Федерико Бернардески ҳам ундан қолишмагани, ҳамда ёрқин учрашув ўтказганини таъкидламасак бўлмас. Италиялик футболчи голли пас етказиб берди ва ғалаба голидаги пенальтини ишлашга муваффақ бўлди. Ҳужумдаги фаоллигидан ташқари у ҳимояда ҳам ёрдам беришдан чарчамаяпти. Италиянинг куни-кеча Финляндияга қарши ўтказган учрашувида ҳам Бернардески энг яхшилардан бири бўлди. Хўш, у ҳақида етарлича маълумотга эгамизми?

Бўлажак футбол юлдузи Флоренциянинг шимолидаги кичик Каррара шаҳрида таваллуд топган. Ва айнан ўша ерда футболдаги биринчи қадамларини ташлаган. Фурсатдан фойдаланиб таъкидлаш лозим, Жанлуижжи Буффон ҳам айнан шу ерда туғилган, лекин кўп ўтмай олиб кетилганди. Ўн ёшга тўлган Бернардески ўша вақтдаёқ улкан иқтидор соҳиби эканлиги таъкидланарди ва провинциянинг энг умидли ёшларидан деб эътироф этиларди. Федерико "Фиорентина" академиясига қабул қилинади ва қисқа вақт ичида жамоасининг етакчисига айланади. Кўп ўтмай Бернардескига сардорлик боғичи топширилади, кейинчалик жамоадошлари интервьюлар чоғида эслашаркан, унда чинакам етакчилик сифатлари кўзга ташланмасада, жамоадагилардан ўйин борасида бир бош устун бўлганини айтиб ўтишган. Яна бир қизиқ жиҳат, Бернардески катта футболда "Фиорентина" сафида эмас, Б Серияда "Кротоне" сафида дебют учрашувини ўтказади. Серия А вакиллари футболчилари учун жуда яхши таниш йўналиш. Айнан "акула"лар сафидаги ижара Бернардескининг кейинги фаолиятига катта туртки беради. 33 учрашувда у 14 та гол урди ва жуда фойдали ҳаракатлари билан "фиалкаларга" қайтаришдан бошқа вариант қолдирмади.


Романтик Флоренцияда ҳамон Роберто Баджо ва "фиалка"ларнинг "ўниннчи рақамли футболчи"сини эслашади. Айнан Роберто флоренцияликларга қувончли дамларни хадя этган. Тиффози афсонавий Баджо билан тенглаша оладиган иқтидорни узоқ кутишганди, шу сабабли ҳам Бернардески қисқа вақт ичида маҳаллий мухлислар ёқимтойига айланди. Федериконинг ўзи эса камтаргина, у ҳали Баджо билан таққослашга лойиқ эмаслигини такрорларди. 10-рақамни танлаган футболчи жуда тез ўсиб борарди, марказда ҳам, ҳар икки қанотда ҳам бир хил фойдали ҳаракат қила оларди. Ўша мавсумнинг ўзидаёқ, Европа Лигасида ўзини кўрсатган Бернардески кўплаб топ-клублар эътиборини тортади, аммо Флоренцияда қолишни маъқул кўради. Бир йил ўтгач Бернардески "Челси"га ўтишга розилик бергани ҳақида айтишди, аммо клублар трансфер нархини келиша олишмади. Охирги мавсумида Бернардески 43 ўйинда 14 та гол урди ва "Фиорентина" даражасидан ўсиб улгургани яққол кўриниб қолди. Бошқа клубга ўтиш вақти келганди, лекин Федерико жамоа мухлисларини қаттиқ ранжитиб кетди. Интервьюлар вақтида кўпроқ гапириб юборар, баъзан эса "Фиорентина"да фаолиятининг охиригача қолишга тайёрлиги ҳақида айтарди. Лекин қишдаёқ у жамоа билан шартнома муддатини узайтиришдан бош тортади ва жанжаллар билан уни "Ювентус"га сотишларини талаб қилади. Бу борада у яна Баджонинг изидан кетди.

Ғазабдан қўярга жой топа олмаган мухлислар Федерикони кечиришмади ва уни асосий душманга чиқариб қўйишди. На Бернардески клуб ва унинг мухлисларига билдирган миннатдорчилиги ва на  "Фиоретина" сардори Асторининг футболчи қарорини ҳурмат қилиш кераклиги ҳақидаги гаплари ёрдам бермади. Бернардески унгача ҳам Астори билан яқин дўст эди ва уни ўзининг устози деб биларди. Унинг ўлими Федерикога қаттиқ таъсир қилади. Феде ҳаттоки Астори хотирасига татуировка чиздиради. Федериконинг қўлида "Аве" дуоси ва 13 рақамни кўриш мумкин, айнан шу рақам остида тўп тепарди.

"Ювентус"да Бернардескига осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Баъзан универсал футболчи айнан шу жиҳати учун ҳам қийинчиликларга дуч келади. Куадрадо, Коста ва Дибала билан рақобатга дош беришнинг ўзи бўлмайди ахир. Майдон маркази ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади. Қўшимчасига ўнг қанотда Манджукичнинг ўйини очилиб кетди ва у ҳам Бернардескига рақобатчига айланди. Федерико эса аввалгига нисбатан янада меҳнаткаш ва чиниққанлигини қайд этиш лозим. У захирада ўтирганда ҳам инжиқлик қилмади ва сабр билан ўз имкониятини кутди. Шундай вақт бўлдики, Аллегри шогирди Бернардескига ишонч билдирмаётган ва италияликнинг маҳоратига шубҳа билан қарагандек бўлганди. Тез орада бу трансфер хато бўлганлиги ва футболчи ижарага бериб юборилиши ҳақида гап-сўзлар тарқай бошлади. Аммо Федерико қатъият билан "Ювентус"да бахтли эканлиги ва асосий таркиб учун курашишга тайёрлигини айтиб ўтди. Федерико кам сонли имкониятлардан унумли фойдаланди ва тактик томондан ҳам ўсишга эришди. У "Фиорентина"да ўрганганимиз, техник томонлама кучли, енгил ҳаракат қилувчи Федерикони эмас, балки кўпроқ британиялик футболчиларни эслатиб юборди. Жароҳат олгунга қадар у хавфли вазиятлар яратиш проценти бўйича энг яхшиларидан бири эди (4+3). Федерико голли вазиятлар яратиш ва бўш зоналарга катта тезликда кириб бора олиши билан Кевин Де Брюйнени ёдга сола бошлади. Афсуски бу каби иқтидор соҳибларига доим ҳам талаб кучли бўлавермайди ва бу нафақат Федериконинг, балки бутун Италия футболининг муаммоси. Мутахассисларнинг фикрича, айнан шу сабаб, яъни иқтидорлар, индивидуал ҳаракатларнинг замонавий футболда нечоғлик муҳимлигини тан олишни истамагани учун ҳам Италия термаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди.


Бу борада Роналдунинг Аппенин оролларида пайдо бўлиши жуда зарур эди. Криштиану нафақат биргина футболчи қанчалик муҳим бўлиши мумкинлигини исботламоқда, балки жамоадошлари яхшироқ ҳаракатлана бошлашига ҳам туртки бўлмоқда. ОАВда Роналду ва Дибаланинг дўстлиги ҳақида кўп гапирилди, аммо Бернардески ҳам Криштиану билан ажойиб дўстона алоқаларни ўрнатган. «Ювентус» еттинчи рақамли футболчиси уйини Бернардески Рождествога совға қилган портрет безаб турибди. Роналдунинг ҳаракатлари ва маслаҳатларига қулоқ тутган Бернардески уйига спорт анжомларини ўрнатди ва бўш вақти бўлди дегунча жуда ёқтирадиган кучук (бульдог)лари билан шуғулланмоқда. Натижа ўзини узоқ куттирмади ва Федерико жисмонан бақувватроқ футболчига айланди. Бунинг ёрқин далили сифатида у кимсан «Атлетико» футболчилари билан курашларга қўрқмай киргани ва аксарият вазиятларда улардан устун келганини таъкидлаш мумкин. Буларнинг барчаси яна бир марта Бернардески ўз устида ишлашга, ўрганишга тайёрлигини исботлайди. Федериконинг яна бир қирраси  шуки, у гитарада истаган қўшиғини чала олади. Профессионал футболчилар орасида бундайларни топиш мушкул вазифа. Италиялик эса севимли гуруҳи "Blink 182" қўшиқларини катта иштиёқ билан ўзи чала олади ва бундан роҳатланади.

Унчалик омадли бўлмаган ўтган мавсумдан сўнг, Федерико омадли мавсум ўтказмоқда, лекин у ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлаб бўлди дейишга ҳали эрта. Унинг елкасида энди каттагина юк бор ва натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади. Кутамиз, кузатамиз. Бернардески буюклар билан бир қатордан жой ола биладими ёхуд охирги қадамни ташлай олмаган қахрамонлигича қолиб кетадими. Лекин аниқ айтиш мумкин, бугунги кунда италияликлар орасида айнан Федерико Бернардески энг яхшиларидан бири, агар энг яхшиси бўлмаса!

Муаллиф: Сергей Румянцев

Таржимон: Нозима Зарипова

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика