Latest news

23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  7 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  1 22:11Европа лигаси. "Тоттенхэм", "Рома" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  18 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  11 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  14 20:00"Айнтрахт" "Марсель" ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди  3 19:33Яқин соатлар ичида "Челси" Гарначо бўйича расмий таклиф юборади  8 19:05Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!  1 18:30Карло Анчелотти: "Манчестер Сити" ЕЧЛдан чиқиб кетишини истайман, чунки..."  39 18:00"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси бўйча янги таклиф тайёрламоқда  2 17:35Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!  1

Бугунги Класико ҳақида нималарни билиш керак? (превью) News

Бугунги Класико ҳақида нималарни билиш керак? (превью)

Бугун, 28 октябрь куни Ла Лиганинг 11-тури доирасида "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашуви ўтказилади.

Barcelona

Ilkay Gundogan - 6'

LaLiga . Round 11

28/10/2023, 20:15

2
:
1
Finished

Real Madrid

Jude Bellingham - 68', Jude Bellingham - 90'

Stadium: Estadio Olimpico Lluis Companys, 50112 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
6'  Ilkay Gundogan
17'  Fermin Lopez
45'  Ferran Torres
61'  Ferran Torres (Robert Lewandowski)
72'  Fermin Lopez (Oriol Romeu)
76'  Joao Felix (Raphinha)
77'  Joao Cancelo (Lamine Yamal)
52'  Ferland Mendy (Eduardo Camavinga)
61'  Daniel Carvajal
63'  Toni Kroos (Luka Modric)
63'  Rodrygo (Joselu)
68'  Jude Bellingham
90'  Jude Bellingham
90'  Luka Modric
90'  Vinicius Junior (Lucas Vazquez)

Ўйин 49 472 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Estadio Olímpico" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.

Турнир жадвалидаги ҳолат

Кеча "Жирона"нинг "Сельта" устидан қозонган ғалабасидан сўнг жамоа Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди 28 очко билан. 

"Реал"да 25 очко, 2-ўрин, "Барса"да эса 24 очко, 3-ўрин. Агар бугун мардидликлар ғалаба қозонса яна пешқадамликка қайтади, каталонияликлар эса "Атлетико Мадрид"дан ҳам ортда қолиши мумкин (Мадриднинг иккинчи клуби битта захира ўйин бор).

Кимлар майдонга тушмайди?

"Барселона" сафида Кунде, Педри ва Сержи Робертолар майдонга тушмайди, де Йонг ва Левандовскилар сўроқ остида. Жамоа қайдномасини эълон қилмади. 

"Реал" сафида эса Себальос, Куртуа, Гульер, Милитао ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Жамоа қайдномани эълон қилиб улгурди.

Тахминий таркиблар

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 2. Жоау Канселу, 4. Рональд Араухо, 15. Андреас Кристенсен, 3. Алехандро Бальде, 32. Фермин Лопес, 18. Ориоль Ромеу, 6. Гави, 22. Илкай Гюндоган, 7. Ферран Торрес, 14. Жуан Феликс.

"Реал Мадрид": 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди, 15. Федерико Вальверде, 18. Орельен Тчуамени, 8. Тони Кроос, 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго, 7. Винисиус Жуниор.

Тарихга назар

Бугунги кунга қадар икки жамоа ўртасида жами 254 та расмий учрашув ўтказилган. Шундан 102 тасида мадридликлар, 100 тасида каталонияликлар ғолиб бўлишган. Яна 52 та баҳс дуранг билан якунланган.

Мураббийлар фикри

Хави: "Ҳар икки жамоада ҳам шароит бир хил. Бу 50га 50 дегани. Фаворит хеч қачон бўлмайди. Олдиндан нимадир дейин қийин. Тажрибамдан келиб чиқсак, "эль классико"да хеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди".

Анчелотти: "Жамоамда мотивация юқори. Бу муҳим баҳс – мавсумдаги биринчи класико. Ҳали 2-даврада жавоб ўйини бўлади, Суперкубок, кубок, ҳаттоки Чемпионлар лигасида ҳам учрашишимиз мумкин. Биринчи баҳсга яхши ҳолатда етиб келдик".

Прогноз

Кўплаб экспертлар бугунги учрашув жанговар кечиши ва якунда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қилмоқда. Айримлари эса "Реал"нинг ғалабасини прогноз қилган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика