Latest news

09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  1 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  4 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  15 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  9 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2

Бугунги 3 учрашувдаги имкониятлар қандай? News

Бугунги 3 учрашувдаги имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг 2-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтади.
"Локомотив" (Тошкент) - "Нефтчи" (Фарғона)
22 март 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), А. Калинин (Қарши), Р. Тошмуҳаммедов (Нукус).
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).



Кеча "Локомотив" раҳбарияти ва футболчилари ўртасида ўта жиддий учрашув бўлиб ўтди. Агар жамоа ОЧЛ гуруҳидан чиқа олмаса, кўпчилик клубдаги фаолиятини тугатиши мумкин. Буни энди ҳамма бирдек тушуниб турибди, бу эса жамоани бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққи йўқлигидан далолат. Вадим Абрамов соғлиғи туфайли баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Таркибда ҳеч қандай йўқотиш йўқ, аксинча бир ўйинлик дисквалификациядан кейин Жасур Ҳасановнинг каттаси сафга қайтган.

"Нефтчи"да эса аксинча, муаммолар йўқ эмас. Мурод Бобожоновнинг микрожароҳати бор, қолаверса асосий таркибдан жой олиши мумкин бўлган икки нафар футболчи Бангладешдаги саралаш босқичига йўл олганлар. Токи, "Нефтчи" Туркияда ўтказган йиғини доирасидаги таркиби билан тўлиқ ўйинларда иштирок этмас экан, жамоага бироз қийин бўлаверади ва шунан кейингина жамоанинг асосий кучига баҳо беришимиз мумкин бўлади.
Имкониятлар: 55/45


"Қизилқум" (Навои) - "Бунёдкор" (Тошкент)
22 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухорр), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).



"Қалдирғочлар" учун "Қизилқум" олий лигадаги энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Тўғри, статистика жамоа фойдасига. Аммо сўнгги йилларда сафарда бўлиб ўтадиган ўйинларда "Бунёдкор" доимо қийинчиликка учраб келяпти. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлиши мумкин. Жамоанинг асосий кучи Акмал Рустамов. Аутдан тўпни, худдики бурчак зарбасини амалга оширгандек жарима майдончаси ичига етказиб бера олади. Бу ерда, 1-тур қаҳрамони Баҳриддин Ваҳобов бор.

"Бунёдкор"да эса кичик муаммолар йўқ эмас, Рашидовни ўйини чиқмаётганидан клуб ҳавотирда. Аксига олиб "стопер" Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати бор. Биринчи тур ғолиблари ўртасида бўлиб ўтадиган қизиқарли учрашувга Навоий ва зарафшонлик мухлисларни таклиф этамиз.
Имкониятлар: 50/50


"Шўртан" (Ғузор) - "Сўғдиёна" (Жиззах)
22 март 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).



Мухтор Қурбонов ва Даврон Файзиев! Бир даврнинг моҳир футболчилари, энди бир даврнинг мураббийлари сифатида рақобат қиладилар. Фақат жамоанинг бугунги ҳолатлари бир-бириникидаги тубдан фарқ қилади. Мавсум оралиғида "Шўртан" ўз савиясидан келиб чиқиб катта трансферларни амалга оширди ва бу "Нефтчи"га қарши ўйинда ўз сўзини айтди. "Сўғдиёна" қуръага кўра дастлабки иккита ўйинни ҳам сафарда ўтказишга мажбур.

Олий лигада қолишни истаган клуб, аввало ўз майдонида ўртамиёналардан очко олиши керак, сафарда эса камида дуранг натижага эришиши лозим бўлади. Ҳозирча "Қизилқум"дан мағлубиятга учралди, эндиги ўйин "Шўртан" билан. Агар бу ўйинда ҳам жамоа очко ишлай олмаса, бу мавсум якунида жиззахликларга қимматга тушиши мумкин бўлади.
Имкониятлар: 55/45


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика