Бугун яна "Эль Класико"!
16 aug 2017 09:38
News
Бир неча йиллардан буён азалий рақиб бўлиб келган "Реал" ҳамда "Барселона" Испания Суперкубоги жавоб баҳсда ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади.
Якшанба куни Каталонияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Зинедин Зидан бошчилигидаги "Қироллик клуби" 3:1 ҳисобида зафар қучиб жавоб баҳси олидан имкониятини анча яхшилаб олган эди.
Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланадиган бугунги учрашув олдингиларидан ҳам шиддатли ўтишига шубҳа йўқ. Сабаби "Реал" ўз мухлислари қаршисида устунликни сақлаб қолишга ва кубокни қўлга киритишга уринади. "Барселона" эса рақибнинг етакчиси Роналдунинг йўқлигидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.
"Реал Мадрид" - "Барселона"
Испания Суперкубоги, жавоб ўйини.
16 август. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони. 02:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам - Хосе Мария Санчес Мартинес (Мурсия).
Биринчи ўйин - 3:1

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments