Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни News

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни

Республикамиз футбол аҳли урганчлик Вали Султоновни яхши билади.

У футболчилик  даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994 йилнинг биринчи ярми), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоаларида тўп сурган. 1992 йили “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.

Мураббийлик фаолиятида олий ва биринчи лигаларда қатор йиллар “Хоразм”(Урганч), “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларига устозлик қилган. Унинг бош мураббийлигида Хоразм вилояти терма жамоаси  “Умид ниҳоллари-2003” спорт мусобақасининг футбол турнирида ғолиб чиққан. Қолаверса, 2010 йили “Хоразм” жамоасининг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубогини қўлга киритишига улуш қўшган. Айни дамда, унинг кўплаб шогирдлари яшил майдонда тўп сурмоқда. Ўзи ҳам “Хоразм” фахрийлар жамоасининг етакчи футболчиларидан бири саналади.

Ҳозирда  В. Султонов  Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасини бажариши баробарида, БЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси  ёш футболчиларини етуклик сари етаклаяпти, ўзининг кўп йиллик тажрибасини сидқидилдан ўргатмоқда. Албатта, унинг саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. “Ёшлик” жамоаси 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўга киритди. Жорий йил бошида эса Хоразм вилояти ҳокими кубоги соҳибига айланди. Муболаға эмас, Вали Султоновнинг келгусида умидлари катта.

Бугун Хоразм вилояти  футболи тарихидан муносиб ўрин олган Вали Султоновнинг туғилган куни. Тиниб-тинчимас хоразмлик бу мураббий  ўзининг қутлуғ 46 ёшини қарши оляпти. Фурсатдан фойдаланиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт саодат ва омад, футболимиз ривожи йўлидаги ишларига барака тилаймиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика