Latest news

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  20 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  17 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

Бугун U-23 Осиё кубогига қуръа ташланади News

Бугун U-23 Осиё кубогига қуръа ташланади

Ўзбекистон 1-саватчадан жой олган.

2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 

Мазкур турнирда энг яхши учта ўринни эгаллаган жамоа 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади, тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа эса Африка футбол конфедерацияси иштирокичисига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

Қитъа мусобақасига қуръа ташлаш маросими 23 ноябрь куни Ўзбекистон вақти билан 14:00да бошланади. Тимур  Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган.

1-саватча: Қатар, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Япония.

2-саватча: Австралия, Ироқ, Вьетнам, Корея Республикаси.

3-саватча: Таиланд, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт.

4-саватча: Малайзия, Тожикистон, Индонезия, Хитой.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика