Latest news

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  2 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

Бугун терма жамоамиз Фаластин билан ўйнайди News

Бугун терма жамоамиз Фаластин билан ўйнайди

Дубай шаҳрида Осиё Кубоги-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Миржалол Қосимов шогирдлари бугун ОК-2015га йўлланма олган Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Термамиз ҳозирга қадар ушбу йиғин доирасида Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клуби билан назорат учршувини ўтказишганди. Ўша баҳсда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Ўзбекистон терма жамоаси икки бор Фаластинга қарши ўйнаган. ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги иккала ўйинда ҳам вакилларимиз 3:0 ҳисобларида зафар қучишган.  

Фаластин ноябрь ойида Саудия Арабистони (0:2) ва Вьетнам (3:1) терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди.

Ўзбекистон билан баҳсдан сўнг 21 декабрда Ченду шаҳрида Хитой, 28 декабрда Теҳронда Эрон билан куч синашади.

Ўз тарихида илк бор Осиё Кубогида қатнашадиган Фаластин Австралиядаги қитъа чемпионатида Япония, Иордания ва Ироқ терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика