Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  36 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Бугун сиз кўришингиз керак бўлган 4 ўйин ҳақида News

Бугун сиз кўришингиз керак бўлган 4 ўйин ҳақида

Бугунги кун муҳим футбол учрашувларига жуда бой бўлади.

Германия Бундеслигаси, Италияда принципиал рақиблар ўзаро тўқнаш келади. АПЛда эса Рафа Бенитеснинг олдинги ва ҳозирги жамоалари ўйин ўтказади.

"Лацио" - "Ювентус". Шанба, 22:00


Ўзаро ўйинлар: 151

"Лацио" ғалабаси: 35

Дуранг: 36

"Ювентус" ғалабаси: 80

Тўплар нисбати: 167-272

Яқиндагина жамоалар Италия кубогида баҳс олиб боришди. Тўғри, ўзаро ўйнашмади. "Юве" яна "Аталанта"ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, "Лацио"да бундай бўлмади, улар Гаттузо жамоасига пенальтилар сериясига кўра ютқазиб қўйишди. Шу туфайли турнирнинг ҳал қилувчи беллашувида ўтган йилги ҳолат такрорланмайдиган бўлди.

"Лацио" ва "Ювентус" - А Серия турнир жадвалидаги "ён қўшнилар". "Кекса синьора"лар "Наполи" билан скудетто, "бургутлар" эса бронза ва табиийки ЕЧЛ поғонаси учун қаттиқ кураш олиб бормоқда.

Демак, Турин жамоасининг очко йўқотиши мумкин эмас, ҳар қандай қоқилиш чемпионлик пойгаси учун катта ҳалокат бўлиши мумкин. "Наполи" эса 4 очколик фарқ билан рақибни ортда қолдирмоқда, тўғри "Ювентус"нинг бир қолдирилган ўйини бор ("Аталанта"га қарши ўйин ноқулай об-ҳаво сабаб бошқа кунга қолдирилди). "Лацио" учун ҳар бир очко олтиндек қимматли, агарда "Интер" "Милан"ни ютса, "Рома" эса сенсацион равишда "Наполи"ни мағлуб этса, "Лацио" икки поғона қуйилашга мажбур.

Тахмин: 0:2

"Лейпциг" - "Боруссия" Дортмунд. Шанба, 22:30


Ўзаро ўйинлар: 3

"Лейпциг" ғалабаси: 2

Дуранг: 0

"Боруссия" ғалабаси: 1

Тўплар нисбати: 4-3

Бу ўйин кўплаб голларига бизни "кўмиб" қўядиган, ақлли комбинация ва ақлбовар қилмас сценарий билан ўтса ажаб эмас. Икки жамоа ҳам кучли рақиб билан чиройли ўйинни яхши кўради.

Айни дамда "Боруссия" "Лейпциг"ни турнир жадвалида 3 очкога ортда қолдирмоқда. Германия чемпионатида ҳали ҳам интрига бор, бироқ бу "Бавария"га тегишли эмас. ЕЧЛ учун кураш жуда қаттиқ ва даҳшатли бўлади. Ҳозирча "Боруссия" иккинчи ўринда кетмоқда, бироқ вазият яхши эмас. Дортмундликлар икки турдан кейин 6-ўрингача тушиб кетишлари мумкин.

"Лейпциг" ва "Боруссия" ҳозирда еврокубоклардаги иштирокини давом эттирмоқда. "Буқалар" "Зенит" билан тўқнаш келишса, "Боруссия" "Зальцбург"га қарши тўп суради.

Биринчи даврада Хазенхюттль шогирдлари Петер Бошнинг "арилари"ни мағлуб этишганди. Кўрамиз, Дортмунд реванш олишни уддалармикин?!

Тахмин: 1:1.

"Ливерпуль" - "Ньюкасл". Шанба, 22:30


Ўзаро ўйинлар: 172

"Ливерпуль" ғалабаси: 81

Дуранг: 42

"Ньюкасл" ғалабаси: 49

Тўплар нисбати: 298-210

Рафа Бенитес собиқ жамоаси билан Европа чемпионлар лигасини ютган. Бу эса испаниялик мутахассиснинг учрашувга алоҳида эътибор беришини англатади, демак, "Ливерпуль" ёки "Ньюкасл"га баҳо беришга шошилманг.

Клопп ва Бенитеснинг жамоаларида умуман бошқача вазифалар бор. Қизиллар мавсумни кучли тўртликда ёки ундан юқорироқда, ЕЧЛ поғонасида якунлашга интилмоқда. Мерсисайдликлар "Манчестер Юнайтед"дан кичик фарқ билан ортда қолмоқда. "Сити"га эса етиб олишнинг иложи йўқ.

"Ньюкасл" эса АПЛдаги ўрнини сақлаб қолишга интилмоқда. "Қарғалар"ни хавфли ҳудуддан икки поғона ажратиб турибди. Тез орада мухлислар Салоҳ, Фирмино ва Манелар иштирокидаги даҳшатли ўйинни томоша қилишади.

Тахмин: 4:1.

"Наполи" - "Рома". Шанба, 22:45

Ўзаро ўйинлар: 145

"Наполи" ғалабаси: 43

Дуранг: 51

"Рома" ғалабаси: 51

Тўплар нисбати: 159-185

"Наполи" А Сериянинг сўнгги 10 учрашувида ғалабага эришди ва буни давом эттиришни истайди. Бўлажак учрашувда неаполликлар асосий футболчисисиз ўйнаши мумкин. Марек Гамшик шамоллагани сабаб майдонга тушмаслиги мумкин. Фавзи Ғулом эса жароҳат олган.

"Рома"да эса йўқотишлар йўқ, жамоа оптимал таркиб билан ўйинга тайёрланмоқда. Бироқ сўнгги вақтларда римликлар тез-тез мағлуб бўлмоқда. Шу боисдан "Наполи" билан баҳсда уларнинг имконияти унчалик юқори эмас. Бироқ, баҳсда юқори иштиёқ ва шиддат бўлиши аниқ.

Тахмин: 2:0.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика